География фанидан тест саволлари

География жуда қадимги фан бўлиб, қадимги юнон олими Эратосфен китоб ёзиб, уни география деб атаган. Юнонча γεωγραφία «ge» (γῆ) — Ер, «grapho» (γράφω) — ёзаман деган маънони билдиради. Бинобарин, «География» «Ерни тасвирлаб ёзаман», «Ернинг тасвири» деган маъноларни англатади. География Ер юзининг табиати, аҳолиси ва унинг хўжалигини ўрганадиган фандир. Географияни ўрганадиган кишиларни географлар деб аталади


1. Олмалиқ ва Зарафшонда қандай саноат тармоқлари етакчи ўрин эгаллайди?
2. 1:1000000 масштабли харитада Тошкентдан Урганчгача бўлган масофа 80 см. Шу масофани км га айлантиринг.
3. Қуйидаги ороллардан қайси бирининг майдони Ўзбекистон майдонидан кичик?
4. Европа мамлакатларида ёнувчи сланеслар асосан қайси давлатдан олинади?
5. Ер шарида асосий тўртта ҳаво массаларининг типи ажратилган. Қуйидаги жавобларнинг қайси бири нотўғри?
6. Европа мамлакатларининг сиёсий харитасида нечта мамлакат бор?
7. Шимолий магнит қутби (76 ш.к, 100 г.у) қаерга тўғри келади?
8. Океан ва денгиз сувларининг қалқишига нима кўпроқ таъсир қилади?
9. Денгиз бўғозлари орасида энг йирик бўғозни аниқланг.
10. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг асосий марказларини кўрсатинг.
11. Ернинг «қаттиқ» ёки «тош» қобиғини аниқланг.
12. Зарафшон дарёси қуйи қисми қандай ном билан аталади?
13. Буюк географик кашфиётлар бошланган аср тўғри ёзилган жавобни топинг.
14. Қуруқликда табиат зонасининг ҳосил бўлиши асосан нимага боғлиқ?
15. А. Вегенер фикрича бундан 200 млн йил аввал қандай материк ва океан бўлган?
16. Ўрта Осиё ва Қозоғистон табиий-географик ўлкаси ғарбдан шарққа қанчага чўзилган?
17. «География» атамасини биринчи бўлиб фанга ким киритган?
18. Ғалла етиштириладиган майдоннинг катталиги жиҳатидан Ўзбекистонда биринчи, иккинчи, учинчи ўринда турадиган вилоятлар қайси жавобда тўғри берилган?
19. Жанубий магнит қутби қаерга тўғри келади?
20. Баландлик минтақаларига тегишли жавобни аниқланг.
21. Дунё океанидаги энг юқори сув кутарилиши қаерда кузатилади?
22. Ўзбекистонда аҳолининг табиий усиши коэффиценти энг юқори бўлган вилоят қайси?
23. Материкларнинг парчаланиши қандай ҳаракатлар натижасида рўй беради?
24. Ўзбекистонда газ конденсатидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
25. Дунё океанининг умумий майдони қанчани ташкил этади?


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Ўхшаш мавзулар:

2 thoughts on “География фанидан тест саволлари

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*