Ўқувчи билимидаги бўшлиқларни тўлдириш дафтари

Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида фан тўгаракларига жалб этиш зарур. Тўгаракларга қатнашадиган ўқувчилар ўқув дастури асосида берилган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаб борадилар. 

Баъзи ўқувчилар ўзлаштириши бироз суст бўлгани учун уларга машғулот оддий усулларда тушунтириб борилади. Тўгарак раҳбари ўқувчилар билан кенгайтирилган ҳолда ўқитишнинг 3 хил йўналишида иш олиб боради:

  • Суҳбат тарзида – яккама-якка тушунтириш орқали;
  • Амалий тарзда – биргаликда бажариш орқали хатоларни тўғрилаб бориш;
  • Кўргазмали усулда — бунда топшириқ сифатида тайёр кўргазмага қараб дарс ўтиш кўзда тутилади.

Ўқитишда сифат ва самарадорликка эришиш учун фанга оид янгиликларни излаб топиш ва таълим жараёнига тадбиқ этиш, ўқувчилар қизиқишини оширади. Мураккаб мазвуларни ўқитишда қуйидаги омилларга эътибор қаратиш зарур:

  • юқори даражадаги касбий маҳорат;
  • алоҳида ёндашув;
  • дарс жараёнида илғор педагогик технологияларни жорий этиш;
  • ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, яъни бунга электрон дарслик, ўқув фильми, виртуал лаборатория ишлари ва анимацион кўргазмали тажрибаларни ўз ўрнида қўллаш;
  • таълим жараёнининг ўқув-методик жиҳатдан таъминланганлиги.

Халқ таълими вазирлиги томондан ўтказилаётган мониторинг натижаларига кўра, ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқлар устида ишлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бўшлиқлар пайдо бўлишининг қатор сабаблари мавжуд бўлиб, булар қйидагилардир:

  • ўқитувчиларнинг мавзуни ўтиш жараёнида ўқувчиларга табиатда технологик кузатишлар олиб боришни тўлиқ тушунтирмаётгани, масалан, ботаникадан ўсимликлар, гулларни кузатишга оид топшириқлар берилмаётгани;
  • мавзулар бўйича мавжуд ўқув филмлари, виртуал лабораториялар, кўргазмали тажрибалар ва жиҳозлардан унумли фойданилмаётгани;
  • ўқувчиларнинг назарий билимларини ҳаёт билан боғлаб олиб бормаслик, фақат дарсликда берилган маълумотлар билан чекланиб қолинаётгани. 

Мазвуларни тушунтиришда мультимедиали ўқув ресурслари ва фильмлардан фойдаланиш, мақсадга мувофиқ. Ўқувчилар билимида бўшлиқларнинг ҳосил бўлишини қуйидагича тушунтирамиз. Масалан: “Ботаника” фанидан энг қийин мавзулар қуйидагилар:

  • “Илдизнинг ички тузилиши”;
  • “Поя ва баргнинг ички тузилиши”;
  •  “Тўпгуллар”;
  • “Спорали кўпайишдан уруғли кўпайишга ўтиш”;
  • “Оилалар ўртасидаги ўзаро фарқлар”.

Бу мавзуларни ўтиш жараёнида ҳар бир бўлимни тугатгандан кейин албатта ўқувчилардан оралиқ назарот иши олинади ва шу орқали билими баҳолананиб, пайдо бўлган бўшлиқлар аниқланади.

Бўшлиқни қандай тўлдириш керак? Бунда биз дарсдан ташқари бўш вақтда ўқувчиларни
кўпроқ фан тўгарагига жалб этишимиз зарур. Ўқувчилар билан яккама-якка ёки жамоавий тарзда суҳбатлашиб, дарсда тушунмай қолган мавзуларни тўгаракда назарий ва амалий тарзда кенгроқ тушунтириб берамиз. Бўшлиқлар юзага келмаслиги учун дарс жараёнида кўпроқ савол-жавоблар ўтказиш, кўргазмали қуроллардан ўз ўрнида фойдаланиш, табиат бағрида ўсаётган табиий ўсимликлардан дарсда жонли кўргазма сифатида фойдаланиш ёки гербарийлар тайёрлаш, мақсадга мувофиқ. Дарсдан ташқари ўқитишда мавзуга оид лабораториялар ўтказиш ва фильмлардан фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ўқитувчи мавзуни тушунтириш асосида ўқувчиларга мавзуга оид кузатишни бермаганлиги, назарий билимларни ҳаёт билан боғлаб мустаҳкамламасдан, фақат дарсликдаги маълумотлар билан чеклангани ушбу бўшлиқларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Фан ўқитувчиларига илғор иш тажрибасидан, “Маҳорат мактабларида ўрганганларидан, интернет сайтларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Қайси фан бўлишидан қатъи назар, уни қандай ўргатиш ва дарсда қандай методларни қўллаш кўпроқ самара беради, деган савол бугун ҳар бир педагогни ўйлантиради. Таълим сифатини ошириш эса фанларнинг пухта ўргатилишига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан унумли файдаланиш ҳамда илғор тажрибаларни қўллашга боғлиқ. Ўқитувчида билим, сабр ва малакадан ташқари дарсни турли усулларда, қизиқарли ва мазмунли ташкил этиш маҳорати, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш қобилияти шаклланган бўлиши зарур.

Ахборот ҳажмининг кенгайиши, фан-техника тараққиёти ҳар бир дарсни мазмунан бойитиб, кечаги эмас, бугунги янгиликларни олиб киришни тақозо этмоқда. Таълим жараёнининг янгиланиб бориши, ўқитиш самарадорлигининг ошиши “Маҳорат мактаблари” фаолиятини ҳам юқори босқичга олиб чиқишни талаб қилади.

Ўқувчи билимидаги бўшлиқларни тўлдириш дафтари

 


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*