Торнадо қандай ҳосил бўлади? (видео)

Деярли ҳар бир киши кучли шамолли ва момақалдироқли бўроннинг гувоҳи бўлган. Аммо бир вақтнинг ўзида бир неча минг квадрат километрли ҳудудни қамраб оладиган бўронлар ҳам бўлади. Шундай бўронлардан бири циклондир.

Циклон пайтида шамол ҳамма томондан паст босимли жой бўлган бўроннинг марказига қараб эсади. Қизиги шундаки, бу шамол улкан ҳаво бурамасини ҳосил қилади ва бу бурама жанубий ярим шарда соат мили бўйлаб, шимолий ярим шарда эса тескари томонга ҳаракатланади.

    Қуюн (торнадо) циклоннинг ўзига хос бир туридир. У ҳам худди бўрон сингари ҳосил бўлади, аммо уни ғайриоддий куч ҳаракатга келтиради. Дастлаб аллақандай ҳолат таъсирида ҳаво тепага кучли ва тик тортила бошлайди. У тез кўтарилиши натижасида ҳавонинг ёнлама оқими пайдо бўлади. Ушбу ёнлама оқим — шамол тик оқим атрофида тескари йўналишда эса бошлайди. Оқибатда ҳавонинг бурама ҳолида осмонга ўрлайдиган ва Ер юзасида шиддат билан кўчиб юрадиган ингичка устунли уюрмаси пайдо бўлади. У содир бўлганда марказдан итарадиган куч ҳавони уюрманинг ташқи «девори»га итқитиб ташлайди, марказда эса паст босимли жой ҳосил бўлади. У жой босим кескин ўзгаргани учун ваккум насосига ўхшаб қолади. Қуюннинг энг хавфли жойларидан бири ҳам шундадир. У уйларнинг деворини осмонга сўриб тортиб кетади ва уйлар қумдан ясалган иморатдай сочилиб кетади. Уюрмани ҳосил қиладиган шамолнинг кучи ҳам бундан кам эмас. Баъзан уларнинг тезлиги соатига 500 км.га етади ва йўлида учраган нарсани ер билан яксон қилиб кетади.




манба

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*