«Президент асарлари билимдони» танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди

Мактаб-интернатимизнинг фаоллар залида умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган «Президент асарлари билимдони» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинган танловда Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг замонавий ва пухта билим олиши, мунтазам спорт билан шуғулланиши, касб-ҳунар ўрганиши, ўзлари қизиққан соҳада истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши учун яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар навқирон авлоднинг онгу тафаккури, маънавиятини юксалтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Мазкур танлов ҳам ўқувчилар қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат, эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашда, уларнинг манфаатлар устувор бўлган бугунги глобаллашув даврида аниқ фуқаролик позицияси, мақсад ва интилишларини белгилаб олишида самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида сараланган 14 ўқувчи Президент асарлари бўйича иншо ёзиш, мавзуга оид тест саволларига жавоб бериш, мустақиллик ва Ватан мавзусидаги шеър ва монологларни ёддан ифодали ўқиш каби кўплаб шартлар юзасидан ўз билимини намойиш этди.

Биринчи ўринни эгаллаган Жиззах ВХТБга қарашли «Умид» ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9“А” синф ўқувчиси Санжарова Азиза танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Азизага улкан ютуқлар тилаб қоламиз!

манба: © www.idum.uz

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*