«Мисс Умид – 2016» танлови бўлиб ўтди

Юнус Ражабий номли мусиқали ва драма театри саҳнасида ВХТБга қарашли «Умид» мактаб-интернатида ҳар йил анъанага айланиб қолган «Мисс Умид» тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир мусобақа тарзида ташкил этилиб, унда мактаб-интернатининг битирувчи ўқувчи қизлари иштирок этишди.

Мисс Умид

Қизлар қуйидаги 3та шарт асосида ўзаро беллашдилар:

1. Таништирув
2. Савол-жавоб
3. Эркин мавзу

Мисс Умид

Иштирокчи қизларимиз мазкур шартлар асосида ўз чиқишларини намойиш этишди. Беллашувнинг 3-шарти 2016 йил “Соғлом она ва бола” йил дастурини ўз ичига қамраб олган бўлиб, қизларимиз бу шартдаги ўз чиқишларида йил дастури моҳиятини ўз ичига олган саҳна чиқишларини намойиш этишди.

Мисс Умид

Тадбир ниҳоясида энг юқори балл тўплашга муваффақ бўлган 9«Д» синф ўқувчиси Яхшибоева Ситора «Мисс Умид» совринини қўлга киритди.

манба: © www.idum.uz

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “«Мисс Умид – 2016» танлови бўлиб ўтди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*