Разработка урока по узбекскому языку

Предлагаем вашему вниманию разработку урока по узбекскому языку «Машҳур кишилар. Ҳажм-ўлчов сифатлари» учителя Специализированной Общеобразовательной школы-интернат «Умид» при Джизакского ОблОНО Нематовой Хулкар Абдулбакиевны.


5-синф      ўзбек тили         III — чорак

Мавзу: «Машҳур кишилар. Ҳажм-ўлчов сифатлари».

 

Дарснинг технологик  харитаси ва конспекти

 

Мақсад      ва                   вазифалар

Ўқувчиларга  ҳажм-ўлчов сифатлари ва уларни   қўллаш  ҳақида тушунча бериш орқали уларнинг ёзма ва нутқий саводхонлигини ошириш ҳамда кўникма, малакалар ҳосил қилиш.

Ўқувчилар билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида  тарқатилган материаллардаги маълумотларни ўқувчилар томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштирилганлигини назорат қилиш, уларнинг билимини баҳолаш

Ўқув жараёни

мазмуни

 Шарқ мутафаккирлари ва уларнинг  инсон камолотида муҳим аҳамият касб этувчи асарларининг ўрни   ҳақида билим ва кўникмалар шакллантирилади,  аждодларга ҳурмат туйғусининг ошишига  эришилади.
 

 

Ўқув жараё-нини ташкил этиш технологияси

Дарс тури: Янги тушунча, билимларни шакллантирувчи; ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи;  назорат қилувчи

Услуби: Ҳамкорликда ўқитиш, Оғзаки баён қилиш, Мунозара,  “Ақл чархи”,  “Кичик гуруҳларда ва жамоада ишлаш”.

Восита: Дарслик

Дарснинг жиҳози:компьютер,доска,пройектор,мультимедиа воситалари, ватман қоғоз, маркер, рағбат карточкалари

Назорат: Оғзаки, ёзма, савол-жавоб, ўзини-ўзи назорат қилиш

Баҳолаш: 5 баллик тизимда, рағбатлантириш

Янги дарс мазмунининг таянч тушун-чалари —     Аждодлар ёди
—     Шарқ алломалари
—     Мумтоз адабиёт намояндалари
—     Сифатлар
—     Ҳажм-ўлчов сифатлари
 

 

Кутилаётган натижалар

Ўқитувчи: Мавзуни ўқувчилар юқори савияда ўзлаштиришига; ўқучилар фаоллиги ошишига; ўқувчиларнинг фанга ва дарсга қизиқиши кучайишига эришилади.

Бир вақтнинг ўзида кўпчилик ўқувчиларни баҳолайди. Ўз олдига қўйган мақсадларига эришади.

Ўқувчи:   Янги билимларни эгаллайди. Якка ҳолда ва жамоа бўлиб ишлаш кўникмасини ўрганади. Нутқи ривожланади ва хотира қобилияти кучаяди. Мустақил фикрлашга, мушоҳада юритишга ўрганади.

 

Келгуси режалар

Ўқитувчи:   Янги педагогик технологияларни ўзлаштириш, дарсда тадбиқ этишни такомиллаштириш борасида изланади.  Педагогик маҳоратини оширади.

Ўқувчи:   Ўз фикрини равон баён қила олиш, уни асослаб бериш, қўшимча манбалар билан ишлаш, воқеликни теран англаш кўникмаларини эгаллайди.

Дарснинг мақсади:

  1. таълимий мақсад – ўқувчиларга ҳажм-ўлчов сифатлари ҳақида тушунча бериш;
  2. тарбиявий мақсад – аждодларга ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини тарбиялаш;
  3. ривоилантирувчи мақсад – ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш, мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш

Дарснинг  жиҳози: видеопроектор, машҳур инсонлар сурати, буклетлар, китоблар, слайд, жадвал ва чизмалар.

Дарснинг режаси:

  1. Машҳур кишилар ҳақида маълумот бериш.
  2. ҳажм-ўлчов сифатларининг қўлланиши ва аҳамиятини тушунтириш

Дарснинг бориши: 

  1. Ташкилий қисм:

а) саломлашиш; б) тозаликни текшириш  д)давомадни аниқлаш.

  1. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш

Ўқувчиларга сўзлар тақдим этилади. Улар сўзларга рангтус ва маза-таъм сифатларини қўшиб сўз  бирикмасини ҳосил қилишади. Уйнинг чизмаси тасвирланган расм ҳар бир ўқувчига тарқатилади. Ўқувчилар ўзлари тузган сўз бирикмалари асосида уй жиҳозларини тартиб билан жойлаштиришади. Берилган вақт ичида топшириқни тўлиқ бажарган 3 та ўқувчининг ишлари қабул қилинади ва жавоблари биргаликда таҳлил қилинади. Жавоблари тўлиқ ва тўғри бўлса уларга “Энг тезкор” унвони тақдим этилади ва аъло баҳо қўйилади.  Тўғри жавоблар экран орқали намойиш этилади. Ҳар бир ўқувчи партадоши билан ўзаро жавобларни текширади ва ўз-ўзини баҳолайди.

Жигарранг жавон Рангли сурат

Оқ чойшаб

Қизил дастурхон, мазали таом, аччиқ қалампир, кўк чойнак, чучук сув, сариқ қошиқ, ширин чой. Қора соябон, кулранг гулдон, қора поябзал

Янги мавзунинг баёни:

 Ўқувчиларга буюк аждодларимиз Мирзо Улуғбек,  Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг расмлари кўрсатилади. Ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда  биттадан маълумот айтиб боришади. энг кўп маълумот келтирган гуруҳ рағбатлантирилади. Уларнинг жавоблари қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:

1-гуруҳ:

Мирзо Улуғбек – …

  • буюк астроном
  • машҳур олим
  • саркарда
  • давлат арбоби
  • “Зижи жадиди Кўрагоний” асари муаллифи
  • Амир Темурнинг набираси
  • 1394-йил туғилган
  • 1449-йил вафот этган. 

2-гуруҳ:

Алишер Навоий — …

  • зуллисонайн шоир
  • давлат арбоби
  • 1441-йил 9-феврал куни Ҳиротда таваллуд топган
  • “Хамса”асари муаллифи
  • “Навоий” ва “Фоний” тахаллусларида ижод этган
  • Ғазал, рубоий, туюқ, фард, қитъа ёзган.
  • Туркий тилнинг ривожига ҳисса қўшган
  • “Қуш тили” асарини ёзган
  • 1501-йил вафот этган. 

3-гуруҳ:
Заҳириддин Муҳаммад Бобур-

  • шоҳ ва шоир
  • 1483-йил 14-февралда туғилган
  • Она шаҳри – Андижон
  • 12-ёшида Фарғона ҳукмдори бўлган
  • 1526-йил Ҳиндистонни эгаллаган
  • Бобурийлар сулоласининг асосчиси
  • “Бобурнома” асари муаллифи
  • “Ҳатти бобурий”ни кашф этган
  • “Ҳарб иши” асарини ёзган
  • 1530-йил вафот этган.

Шундан сўнг буюк шарқ алломалари ҳақида видеолавҳа ва слайд намойиш этилади. Тақдимотдан сўнг, ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланади.

Шинф тахтасига турли шаклдаги чизмалар, расмлар илинади. Ўқувчилар уларнинг ҳар бирига тўлиқ таъриф беришади:

Катта-кичик, узун-қисқа, тор-кенг, қалин-ингичка каби.

        Демак, шахс ёки нарсаларнинг ҳажм-ўлчовини ифодалашда қуйидаги сўзлар фаол қўлланади: катта, кичик, узун, қисқа, тор, кенг, энли, ингичка, қалин каби.         

Мавзуни мустаҳкамлаш: 

Ўқувчиларга матн ўқиб эшиттирилади. Ўқувчилар эшитган матнлари асосида “Кластер” тузишади:

  • Абдулла Авлоний
  • 1878-йил Тошкентда туғилган
  • Эски мактабда таълим олган
  • 14 ёшидан шеърлар ёза бошлади
  • 1904-йил мактаб очди
  • Мактабни ёзув тахтаси, парта, ўқув қуроллари билан жиҳозлади
  • “Биринчи муаллим” – “Алифбе”, “Иккинчи муаллим” – “Ўқиш китоби” муаллифи
  • Турли тиллардаги асарларни ўзбек тилига таржима қилди
  • Араб, форс, рус  тилларини ўрганди.

Ушбу топшириқни мустаҳкамлаш учун қутидаги саволлар берилади:

  1. Абдулла Авлоний ким бўлган?
  2. У ўзи яшаб турган жойда қандай ишларни амалга оширда?
  3. Қандай тилларни ўрганди?
  4. А.Авлоний яратган дарсликлар қандай номланади?

Ўқувчиларнинг жавоблари тингланади.

Ўқувчилар дарсликда берилган 2- ва 3-машқларни бажаришда гуруҳларга бўлинади. Машқ шартига кўра, ҳажм-ўлчовни билдирувчи сифатларни тўғри жойлаштириб, улар иштирокида гаплар тузишади.

Масалан:

Баланд-паст
Тўла-озғин
Узун-тор
Кенг-ўрта
Намуна: Ботир озғин, баланд бўйли. Баҳром эса ўрта бўйли.

Ўқувчилар тузган гапларини ёзишади ва  оғзаки айтишади.

Дарснинг якунида фикрлар умумлаштирилиб, хулосаланади.  

Ўқувчиларни баҳолаш: 

Гуруҳларнинг тўплаган баллари ҳисобланади, ғолиб гуруҳ аниқланади ва тақдирланади.

Уйга вазифа: 10 та турли сўзга рангтус ва маза-таъм сифатларини қўшиб сўз  бирикмасини ҳосил қилиш.

🔥2.1 K раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853