Информатика фанига оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати | таълим янгиликлари

Информатика фанига оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

Информатика – (нем. Informatik , франц. Informatique , ингл. computer science – компьютер фани, ахборотшунослик — илмий информация (ахборот, хабар, маълумот)нинг моҳияти, умумий хоссалари ва конуниятларини, шунингдек, илмий коммуникация тизими (ўша илмий информацияни тарқатиш усуллари ва воситалари мажмуи)ни ўрганиш билан шуғулланадиган илмий фан; инсон фаолиятининг компьютерлар билан боғлиқ бўлган соҳаси. Ижтимоий фанлар жумласига киради. «Информатика» атамаси 1962-йилда Францияда Филипп Дрейфус томонидан фан сифатида аталиб, informatique ва automatique, сўзларининг бирлашмасидан келиб чиққан. Бу атама маълумотни автоматик равишда қайта ишлашни ўрганувчи соҳани номлаш учун ўйлаб топилган.


Асосий плата – яхлит асосга йиғилган электрон схемалар, унда процессор, тезкор хотира ва система элементлари жойлашади.

Белгиланган қисм – paint дастурининг ихтиёрий ёки тўртбурчак соҳани белгилаш ускунаси ёрдамида расмнинг ажратилган қисми, ажратилган қисм атрофида узуқ(штрих) чизиқли тўғри тўртбурчак ҳосил бўлади.

Буфер – олинган нусха жойлашадиган компьютер хотирасининг махсус қисми.

CD-ROM – компакт дисклардаги маълумотларни ўқиш қурилмаси.

Дастур – маълум бир вазифани бажариш учун компьютерга бериладиган буйруқларнинг чекли тартибли кетма-кетлиги.

Дастурни ёпиш – дастурда ишни якунлаш.

Delete – ўчириш буйруғи ёки тугмаси.

Дискет – магнит дискларнинг эгилувчан тури, улар бир компьютердан бошқасига маълумотларни кўчириш учун ишлатилади.

Диск юритгич – дискларга маълумотлар ёзиш ва ундаги маълумотларни ўқиш қурилмаси.

Exit – дастурдан чиқиш буйруғи ёки тугмаси.

Файл – ташқи хотирада бирор ном билан сақлаб қўйилган маълумот.

Файл белгиси – файл номи ва бу файл ҳосил қилинган дастурга мос белги кўрсатилган пиктограмма.

Файлни очиш – файлни ишга тушириш.

Фойдаланувчи – компьютерда ишлаётган шахс.

Hardware – компьютер қурилмалари, қаттиқ қисм ҳам деб аталади.

Информатика – компьютер техникаси ёрдамида инсон фаолиятининг турли соҳаларида ахборотларни излаш, тўплаш , сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи фан.

Интерфейс – дастурнинг фойдаланувчи ишлашига қулайлик берувчи мулоқот ойнаси.

Интернет (ингл. international ва network) – «Бутунжахон ўргимчак тури», ер шарини қамраб олган ўзаро боғлиқ компьютер тармоқлари тўплами.

Ишчи майдони – иш столининг пиктограммалардан холи қисми.

Клавиатура (инг. keyboard) – устига ҳарф, сон ва бошқа белгилар ёзилган клавишлар мажмуи. Унинг ёрдамида компьютерга турли маълумот ва буйруқлар киритилади, яъни компьютер билан мулоқот амалга оширилади.

Компакт диск – оптик ёзиш имкониятли магнит дискларга нисбатан бир неч юз марта катта ҳажмдаги маълумотларни сақловчи пластик диск.

Компьютер – (инглизча «ҳисобловчи» маъносини англатади) турли ҳажмдаги, ҳар хил кўринишдаги ахборотларни тезлик билан ишлаб беришни таъминловчи автоматик қурилма.

Контекст–меню – сичқончанинг ўнг тугмаси ёрдамида очиладиган ёрдамчи амаллар рўйхати.

Магнит диск – компьютернинг хотира қурилмасида ишлатилувчи ва бир ўқда параллел жойлашган думалоқ пластина ёки пластиналар шаклида ташкил этилган маълумотлар ташувчи, магнит дискларнинг қаттиқ ва эгилувчан турлари мавжуд.

Масалалар панели – виндовс операцион системасидаги иш столининг Пуск тугмаси, тезкор ишга тушириш панели, ишга туширилган дастурларга мос сарлавҳа ва бошқа нарсалар акс этган қисм.

«Менинг ҳужжатларим» папкаси – фойдаланувчининг маълумотлари сақланадиган папка, иш столи папка белгиси акс этиб туради.

Меню – дастур бажариши мумкин бўлган имкониятларнинг гуруҳларга ажратилган рўйхати(сатри), одатда меню сатри ойнанинг юқори қисмида жойлашади.

Монитор – телевизор экранига ўхшаш вазифани бажарувчи қурилма бўлиб, компьютерда рўй бераётган жараёнларнинг экранда акс эттирилишини таъминлайди (яъни чизилаётган расм, ёзилаётган ҳарфлар , кўрилаётган фильм унда намоён бўлиб боради) , у яна дисплей деб ҳам аталади.

Операцион система – компьютер ишга туширилган ишга тушиб, компьютер қурилмалари ва дастурларининг мутаносиб ишлашини таъминловчи ва инсоннинг компьютерда ишлашини осонлаштирувчи дастур , масалан Windows 98, Windows XP, Linux, Unix.

Палитра – турли рангларни танлаш учун ишлатиладиган ранглар мажмуи.

Папка – (каталог) ташқи хотиранинг гуруҳларга ажратилган файллар ҳақидаги маълумотларни сақловчи қисми.

Пиксел (Pixel – инглиз тилидаги pixel, pel — pix element нинг қискартмаси, баъзи манбаларда piсture cell — расм элементи) – расмнинг энг кичик ва бўлинмас нуқтаси.

Пиктограмма – бирор объект (файл, дастур ва бошқалар)га мос қўйилган монитордан ўрин олган кичик тасвир, расм.

Power тугмачаси – система блоки ва мониторда жойлашган (расмли) тугмача, у босилгач қурилмалар электр таъминотига уланади.

Принтер (инглиз тилидаги printer – «чоп этувчи») – компьютерда тайёрланган расмлар ва матнлар(ҳикоя, реферат ва бошқалар)ни қоғозда чоп этиш қурилмаси.

Пробел – бўш жой қолдириш клавиши.

Процессор (инглизча proccesor – «жараёнларни бошқарувчи») – электрон схема, у компьютернинг барча қурилмалар ишини бошқаради.

Пуск тугмаси – виндовсда иш бошлаш билан боғлиқ бўлган ва барча имкониятлар мужассамланган Пуск менюси ҳосил бўлади.

Сақлаш – керакли маълумотларни кейинчалик фойдаланиш учун ташқи хотирада файл кўринишда жойлаштириш.

Сарлавҳа сатри – мулоқот ойнасининг ишга туширилган дастурининг номи, ишланаётган файлнинг номи акс этиб турадиган сатри.

Саватча – ўчирилган маълумотларни вақтинча сақлаб туриш учун хизмат қилувчи каталог.

Сичқонча – компьютерни қулай усулда бошқариш, баъзи ишларни осонгина бажариш учун хизмат қилувчи қурилма.

Система блоки – ҳимоя ғилофига ўралган электрон схемалар ва қурилмалар мажмуи.

Software – компьютер дастурлари, юмшоқ қисм ҳам деб аталади, бунинг асосий сабаби шундаки, уларни осонгина ўчириш ёки бошқасига алмаштириш имконияти мавжуд.

Таҳрир – файлга ўзгартиришлар киритиш, масалан: ўчириш, қўшимча киритиш.

Ташқи хотира – винчестер, компакт диск ва дискетлар, улардаги маълумотлар компьютер электр манбасидан узилган ҳолда ҳам сақланиб қолади.

Товуш чиқариш қурилмалари (soundblaster деб ҳам аталади) – кино, клип, қўшиқ, мусиқалардаги товушларни узатадиган қурилмалар. Товушни карнай (калонка) ёки қулоқчин (наушник) орқали эшитиш мумкин.

Ускуналар панели – дастур менюларидаги амалларнинг пиктограммалари акс этган сатр ёки сатрлар.

Винчестер (винт) – магнит дискларнинг қаттиқ тури, у система блокида жойлаштирилади, винчестерларда дискетларга нисбатан бир неча минг марта кўп маълумот сақлаш мумкин.

Виндовс (ингл. Windows – «ойна» ) – инглизча сўз бўлиб, деразалар, ойналар, дарчалар деган маънони англатади, операцион системанинг номи.

Виндовснинг иш столи – (русча рабочий стол) Windows операцион системаси ишга тушганда мониторда акс этадиган кўриниш.

Ёрлиқ – бурчагида стрелка белгиси бор расм(пиктограмма), ҳар бир ёрлиқ бирор файл ёки папкага мос келади ва улар ёрдамида керакли папка ёки файл осонгина очилади.

манба: © www.idum.uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*