«Биламан. Билиб олдим. Билишни хоҳлайман»

      «Биламан. Билиб олдим. Билишни хоҳлайман», қисқагина БББ — интерактив услуб бўлиб, янги билим ва кўникмаларни ривожлантириш учун таълимда қўлланилади. Биринчи бўлиб ушбу услуб 1986-йилда, чикаголик профессор Донна Огл тақдимотида ишлатилган. Кейинроқ ушбу услуб таълимда фаол ишлатила бошланди.

Синф ўқувчилари бешта гуруҳга бўлинади ва гуруҳлар номланади. Ёзув тахтаси уч қисмга ажратилади. Биринчи банднинг юқори қисмига «Биламан», иккинчи банднинг юқори қисмига «Билиб олдим», учинчи банднинг юқори қисмига эса «Билишни хоҳлайман» деган сўзлар ёзилади. Сўнгра ўқитувчи ўқувчилардан мавзу юқасидан қандай маълумотларга эга эканликларини сўрайди ва билдирилган фикрларни «Биламан» номли бандга ёзиб қўяди.      Ушбу ҳаракат гуруҳлар томонидан фикрлар тўла баён этилгунга қадар давом этади. Мазкур жараёнда гуруҳламинг барча аъзолари фаол иштирок этишларига аҳамият бериш зарур. Ўқувчилар томонидан билдирилаётган нотўғри фикрлар ҳам инкор этилмаслиги зарур (зеро бундай ҳаракат ўқувчиларнинг фаоллигига салбий таъсир кўрсатади).

       Кейинги босқичда ўқувчиларга мавзуга оид матнлар тарқатилади. Ушбу матн мавзу бўйича энг асосий тушунчалами ўз ичига олади. Ўқувчилар матн билан танишиб чиққандан сўнг фикр юритишлари ҳамда мавзуга оид яна қандай маълумотлар ўзлаштириганликларини аниқлашлари лозим. Ўқувчилар ўз хулосалари асосида фикрларини баён этадилар, ушбу фикрлар «Билиб олдим» номли устунга ёзиб борилади.

     Сўнги босқичда ўқитувчи ўқувчиларидан янги мавзу бўйича қандай маълумотларни ўзлаштириш истагида эканликларини сўрайди ва ўқувчилами яна ўйлашга даъват этади. Гуруҳлардан навбати билан фикр сўралади. Ўқувчилар томонидан билдирилган фикрлар «Билишни хоҳлайман» номли устунга ёзиб борилади. Намуна сифатида қуйидаги жадвални келтирамиз:

Биламан Билиб олдим Билишни хоҳлайман
     

    Масалан: Матн ўқувчиларга тарқатилади. Ўқувчилар якка тартибда (7 дақиқа) матн билан танишадилар. Сўнгра гуруҳларда юқорида қайд этилган жадвални тўлдирадилар.

манба

🔥322 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*