Олийгоҳга киришда тест синови қандай ўтказилади? (видео)

Имтиҳонда титул варағи, саволлар китоби ва жавоблар варағи берилганидан сўнг абитуриент саволлар китобини синчковлик билан текширади. Унда типографик хатолар ёки бошқа камчиликлар мавжуд бўлган ҳолда, дарҳол бу ҳақида аудитория раҳбарига хабар қилади ва янги саволлар китоби билан жавоблар варағини олади (агар абитуриент камчиликлар ҳақида 09:00 гача хабар қилмаса, унинг мурожаати қондирилмайди); сўнг абитуриент «Абитуриент диққатига» эслатмасини диққат билан ўқийди. Саволлар китоби ва жавоблар варағидаги рақамлар мослигини текширади.

Абитуриент:

  • титул вароғига вариантлар рақами ва жавоблар вароғи рақамининг тегишли жойларини ёзади (жавоблар варағини фақат кўк пастали шарикли ручка билан бўяш мумкин);
  • тегишли доирачаларни бўяш орқали жавоблар варағига ўз маълумотларини ёзадине;
  • жавоблар варағининг бегишли блокига титутл вароғидан мутахассислик кодини кўчиради.

Саволлар китобида ҳар бир фан бўйича 36 тадан савол ва ҳар бир саволга биттаси тўғри бўлган 5 та жавоб варианти(А, В, С, D, Е) бор.

Абитуриент тўғри жавобни аниқлайди, уни китобга белгилайди ва жавоблар варағига кўчиради. Абитуриентга 108 та саволга жавоб учун 3 соат, 72 та саволга – 2 соат ажратилади. Тўғри жавоб мустақил равишда изланади. Муҳими, абитуриент танланган жавобни хатосиз жавоблар вароғига кўчириши керак.

Бунинг учун тест учун белгиланган вақтга қўшимча 20 дақиқа ажратилади:

  • фан блокларида танланган жавобга мувофиқ доирачалар бўялади. II фан блокида танланган чет тилига мувофиқ доирача бўялади;
  • агар абитуриент битта саволга икки ёки ундан ортиқ жавобни белгиласа, бунга балл қўшилмайди;
  • тўлдирилган жавоблар вароғи – бу абитуриентнинг билим даражасини баҳолаш учун асосий ҳужжат;
  • жавоблар вароғида тегишли доирачаларни хато белгилаган абитуриентларнинг шикоятлари кўриб чиқилмайди;
  • тест синови вақтида аудиториядан чиқиш таъқиқланади. Аудиториядан чиққан абитуриентлар қайтиб киритилмайди;
  • абитуриентларга тест вақтида бир-бири билан мулоқот қилиш, шипшитиш, тест материалларини узатиш, улардан нусха олиш, бошқа абитуриентларга ёрдам бериш, микрокалькуляторлар, луғатлар, маълумотномалар, жадваллар, қайд китоблари, шпаргалкалар, уяли алоқа телефонларидан фойдаланиш ман этилади.

Тест синовларини ўтказиш тартибини қўпол бузган абитуриент акт расмийлаштириш ва ундан тест материалларини олиб қўйиш билан тест синовидан четлаштирилади. Тест синови вақти ўтганидан сўнг аудитория раҳбари тест якунлангани ҳақида эълон қилади.
Абитуриентлар тест материалларини топшириш учун столга биттадан келади, саволлар китоби, жавоблар вароғи ва титут вароғини алоҳида қўйиб, гуруҳ рўйхатида жавоблар вароғи ва вариант рақамлари тўғри ёзилганини текширади (16 форма), сўнгра тест материаллари топширилган вақтни ёзиб, имзо қўядилар ва аудиториядан чиқадилар. Аудиторияда тест синовларининг бориши устидан назорат аудитория раҳбари ва кузатувчидан ташқари, абитуриентга ҳам юкланади. Жавоблар вароғидаги тегишли доирачаларни бўяш орқали абитуриент тест ўтказилишига ўз муносабатини билдиради.

Абитуриентлар учун фойдали видеолар

 

Аудиторияда узини тутиш қоидалари

1-август куни тест топшириш қоидалари

1-август куни имтихонга кириш қоидалари

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*