Ёзма иш натижалари эълон қилинди

Устама ҳақ белгилаш учун 2016 йил декабрь ойида ўтказилган тест синовининг ёзма иш натижалари эълон қилинди. Ўқитувчилар натижаларини мазкур сайтнинг Интерактив хизматлар бўлимининг «Тест натижалари» саҳифасидан билиши мумкин. Ёзма иш натижасига мувофиқ 50 фоиз ва ундан юқори балл олган ўқитувчилар гапириш кўникмаси бўйича тест синовида иштирок этади. Гапириш кўникмаси бўйича синов 2017 йил 2-15 феврал кунлари ўтказилади. Гапириш кўникмаси бўйича синов ўтказиладиган жой, кун ва вақтни “Тест топшириш кунини аниқлаш” саҳифасидан билиш мумкин.

манба: nfsla.uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*