Тест жараёни билан боғлиқ бланкларни тўлдириш намунаси

Айни кунда академик лицей, коллежларни битирган абитуриентларимиз турли олий таълим муассасаларига кириш учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида сайтимизнинг абитуриентга эслатма бўлимида фойдали маълумотларни бериб бормоқдамиз. Қуйида жавоблар варақасини тўлдириш намунаси билан танишишингиз мумкин:

Тест жараёни билан боғлиқ бланкларни тўлдириш намунаси (юклаб олмоқ)

toldirish_namunasi


2015-2016 ўқув йили қабулида ишлатиладиган жавоблар варақаси намунаси

Эслатма! Имтиҳон вақтида тест жавобларини бланкаларга кўчиришга шошилманг! Сабаби кўпчилик абитуриентлар шошма-шошарлик қилиб бланкаларни тўлдиришда фанларни алмаштириб қўйишади. Бланкаларни текширувчи компьютер эса бир саволга 2 жавоб берилган бўлса, жавобни қабул қилмайди. Жабоб бланкаси фақат бир марта берилади, бузиб қўйсангиз янгисига алмаштириш имкони бўлмайди.

Шунингдек, ДТМ варақасини йўқотманг, унга жавоблар варианти ва махсус код ёзилади ва у орқали олий ўқув юртига қабул қилинганингизни билиб олишингиз мумкин бўлади. Омад сизга ёр бўлсин! 

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*