Инглиз тилида феъл (The verb)

Феъл шахс ёки нарсанинг ҳаракати ёки ҳолатини ифодалайди.

English verbs

1. Феъллар содда, ясама ва қўшма бўлади.
а) Содда феъллар таркибида қўшимча ёки олд қўшимча бўлмайди:

-en: to widen – кенгайтирмоқ; to strengthen – кучайтирмоқ
-fy: to simplify – соддалаштирмоқ; to signifyифодаламоқ, билдирмоқ
-ize: to mobilize – жалб қилмоқ;  to organize – ташкил қилмоқ
-ate: to demonstrate – намойиш қилмоқ; to separate – ажратмоқ

б) Ясама феълларнинг қўшимчаси ёки олд қўшимчаси бўлади:
-un: to unload – юкни туширмоқ;
-re: to resell – қайта сотмоқ;
-dis: to disarm – қуролсизлантирмоқ; to disappear – ғойиб бўлмоқ

c) Қўшма феъллар икки сўздан ясалади:
to whitewash – оқламоқ;
to broadcast – радиода эшиттирмоқ

Энг кенг тарқалган қўшма феъллар: феъл + равиш ҳисобланади, масалан:
to come in – кирмоқ;
to take off – ечмоқ;
to go on – давом эттирмоқ

learn-verbs

Феълнинг шахси маълум ва шахси номаълум шакллари
(Finite and non-finite forms of the verb)

Феълнинг шахси маълум (Finite Forms), шахси номаълум (Non-Finite Forms ёки Verbals) шакллари бор.

1.Феълнинг шахси маълум шакллари шахс, сон, майл, замон, нисбатни ифодалайди. Улар гапда доимо якка ўзи кесим бўлиб келади.

Масалан: She lives in London. He is working in the library.

Буйруқ майлидаги феъллар ҳам феълнинг шахси маълум шаклига киради, чунки у тушириб қолдирилаётган you эгасининг кесимидир.

Масалан: Close the window, please.

2. Феълнинг шахси номаълум шаклига – инфинитив(The Infinitive), ҳаракат номи, герунд (The Gerund) ва сифатдош (The Participle) киради. Уларда шахс, сон ва майл йўқ.Улар гапда якка ўзи кесим бўлиб кела олмайди:

Масалан: I have come here to speak to you (инфинитив гапда мақсад ҳоли)
We discussed different methods of teaching foreign languages.(герунд аниқловчи).

Феълнинг асосий шакллари

Инглиз тилида феълнинг учта асосий шакли бор:

  • Инфинитив (the Infinitive);
  • Оддий ўтган замондаги шакли (Simple Past);
  • Ўтган замон сифатдоши шакли (Past Participle).

Улар барча замон шаклларини ясашда ишлатилади.

Шукуров Шаҳзод тайёрлади.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*