«T-Club» ўз ишини бошлади

Мактабимизда инглиз тилини тўлиқ ўрганмоқчи бўлган ўқитувчилар учун «T-Club» номли гуруҳ ўз ишини бошлади. Қадрли устозларимиз Суюндукова Гулчеҳра ва Мустафина Дианаларнинг  ташаббуси билан ушбу гуруҳ ташкил этилди. Гуруҳнинг энг асосий вазифаси инглиз тилини ўрганмоқчи бўлган ўқитувчиларга кўмак бериб, тўғри йўналтиришдан иборат. Жума куни ташкил этилган гуруҳнинг биринчи йиғилишига келган ўқитувчилар одатий бўлган ўқув хонасининг ўрнига ширинликлар билан безатилган дастурхонни кўриб ҳайратда қолишди. Дўстона муносабат ва ноанъанавий тарзда ўтган суҳбат чоғида ўқитувчилар ўзлари ҳақида маълумот беришди, ўз исмларининг келиб чиқиш тарихи ва ҳаётда учраган қизиқарли воқеалар билан ўртоқлашишди.

Гуруҳ йиғилишининг биринчи мавзуси «History and interesting information about tea» дея номланди. Эътиборга молик томони шундаки, мунозара ва сухбат тўлиқ инглиз тилида ўтказилди. Ўқитувчилар сухбат чоғида чой ҳақида янги, қизиқарли маълумотлар олишди. Ушбу ўзига хос тадбир учун қадрли ўқитувчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*