Ватан ҳақида шеърлар

uzbekistanВатан – бу дунёдаги энг буюк сўздир. Бу даргоҳда инсон биринчи марта “она” сўзини тилга олган, биринчи марта мактабга борган. Ватан туйғуси ёшликда бошқача бир гўзал, улғайганда бошқача бир гўзал бўлади. Бу туйғу дунёдаги ҳар бир инсоннинг қалбида мавжуд. Шунинг учун ҳам инсон зоти борки, барчаси ўз Ватанини севади, уни ҳеч қандай бойликка алишмайди. Ватаннинг ўзи қанчалик бебаҳо бўлса, у билан боғлиқ туйғулар ҳам шунчалик бебаҳодир. Шунинг учун уларни ёшликдан тарбиялаб бориш, камолга етказиш катта аҳамиятга эга. Эътиборингизга турли вақтда ёзилган, бир нечта муаллифнинг Ватан ҳақида шеърларини тақдим этмоқдамиз.


Ватан

Чoрбoғу тoғларинг oлтин вoдийлар,
Бағрида улғайдим яйраб жoн-у тан.
Бoшимни силаган умримни тилаб,
Oтамдeк, oнамдeк азизсан Ватан!

Сeн азиз муқаддас, ягoна ёлғиз!
Сeн бирла бир жoнмиз, сeн бирла бир тан.
Қадрингга eтмасак бу умр эссиз,
Oтамдeк, oнамдeк азизсан Ватан!

Бағрингда нeчалаб бoбoлар ўтган,
Нeчалаб мoмo-ю, дoнoлар ўтган.
Бoлам дeб кeлишим интизoр кутган,
Oтамдeк, oнамдeк азизсан Ватан!

Oдил юртбoшим бoр, кўкси қўрғoним,
Oйни қучар чoғим, қадди нарвoним.
Фарoвoн йўлдаги буюк карвoним,
Oтамдeк, oнамдeк азизсан Ватан!

Баxтим бут бағрингда, тoлeйим баланд,
Забoнинг бeтакрoр, асал нoввoт қанд.
Жoн xузур алласи кўнглимга мoнанд,
Oтамдeк, oнамдeк азизсан Ватан!

Қoдирийга армoн бўлди эрк кунинг,
Бoбурга бeнасиб чарoғoн тунинг.
Баxт эрур бoлам дeб янграган унинг,
Oтамдeк, oнамдeк азизсан ватан!

Мадҳингдек айтгинчи калoм қаeрда?
Бoшимда Чуст дўппинг азиз xар eрда.
Xeч истак xoҳишим қoлдирмас eрда,
Oтамдeк, oнамдeк азизсан ватан!

Тeмур бoбoмдан сeн мeрoс қoлгансан,
Тупрoғинг азиздур қарич eринг шoн.
Бeшигим, тeбратиб аллалар айтган,
Муштипар oнамдeк азизсан Ватан!

Ўзбекистоним! (Бахтиёр Турсунов шеъри)

Тоғларингда қор,
Сувинг беғубор,
Қирингда виқор,
Ўзбекистоним…!

Инсонларинг соф,
Бари бир китоб,
Ўзингда инсоф,
Ўзбекистоним…!

Далангда пахта,
Полингда тахта,
Ўзинг нур тахтда,
Ўзбекистоним…!

Бахоринг гўзал,
Ёзилар ғазал,
Буюксан азал,
Ўзбекистоним…!

Фарзандинг кўркам,
Қирингда кўклам,
Севикли бирам!
Ўзбекистоним…!

Болангдир Темур,
Дарёинг Аму,
Бугун сенсан хур,
Ўзбекистоним…!

Гўзал шахарлар,
Эрта сахарлар,
Қуёшинг порлар,
Ўзбекистоним…!

Бу олтин водий,
Чиройли, оддий,
Лафзи ҳаётий
Ўзбекистоним…!

Илмгоҳлар кенг,
Ҳамма бунда тенг,
Сен – ёқа, мен – енг,
Ўзбекистоним…!

Сарбон ўзингдан,
Султон ўзингдан,
Ҳоқон ўзингда,
Ўзбекистоним…!

Мустақил яша,
Минг йиллар оша,
Соғ бўл ҳамиша,
Ўзбекистоним…!

Душманлар куйсин,
Мағлублик туйсин,
Бир кўриб қўйсин,
Ўзбекистоним…!

Юрагим ҳамдард,
Юқтирмайман гард,
Фарзандларинг мард,
Ўзбекистоним…!

Гўдагинг полвон,
Кексалар шодон,
Даланг тўла дон,
Ўзбекистоним…!

Тўйингда ёр-ёр,
Ёзади ашъор,
Ўғлинг Бахтиёр,
Ўзбекистоним…!

Ватанимда…!

Кўз қувонар қарасанг,
Боши булутдан баланд,
Яна ўсар, кўрасан,
Ўзгинангга у монанд,
Ватанимнинг тоғлари.

Чаман ичра чамандир,
Бағрида гул ўстирар,
Бари менинг «онам» дир,
Дарчадан қараб турар,
Ватанимнинг боғлари.

Доим қувноқ ва шодон,
Зерикишга йўқ лаҳза,
Тўй, байрамда ҳар бир он
Ўтади шундай маза,
Ватанимда чоғларим.

Ватан! (Бахтиёр Турсунов шеъри.)

Қўйнинг бунча иссиқ, ёқимли бағринг,
Бағрингда ўзимни гўдак сезаман,
Бир кун узоқ бўлсам ўтади қадринг,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман!

Ҳар майсанг аллалар бошимни силаб,
Тоғларинг дуода бахтимни тилаб,
Юрибсан сен ўзинг доимо қўллаб,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман!

Бағрингда барчанинг тилаклари оқ,
Бизларга азиздир шу кўхна тупроқ,
Ҳаммадан ҳам мехр ўзингда кўпроқ,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман!

Осмонинг мусаффо, ҳавоинг тоза,
Ҳурликда иқболинг кучайди роса,
Барча юртлар сендан олсин андоза,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман!

Қувончга тўламан боқиб бўйингга,
Кунда тўй қўшилар байрам, тўйингга,
Мен ҳам жўровозман қўшиқ, куйингга,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман!

Қўйнинг бунча иссиқ, ёқимли бағринг,
Бағрингда ўзимни гўдак сезаман,
Бир кун ўзоқ бўлсам ўтади қадринг,
Ватан, ҳаммадан кўп сени севаман!

ВАТАН (Муаллиф: Содиқ Йўлдашев)

Бағрингда боламан, бўсан лоламан
Сенла тирик сўзман байтман жоламан
Сенинг ҳеч ерда йўқ гўзаллигингсиз
Ўзинг айт мен қайда яшай оламан.

Тенгласам тенг эмас ҳеч бир жой сенга
Мен мадад оламан ҳар бир сўзингдан
Бир ҳовуч тупроғинг бўлса бас менга
Ўзга қасрларни нима қиламан.

Керакмас коинот юлдузлари ҳам
Кўзларим осмонинг кўриб турса бас
Ўзга чаманларга чирой бўлгандан
Боғингда бир майса бўлсам бир нафас.

Сен момом ватани сен бобом юрти
Сен менинг онамсан отамсан ватан
Бир дона япроғинг кўзимнинг нури
Сен менинг жаннатим нурдан яралган.

Ей ватан қуш бўлсанг қанот бўлайин
Менла учиб ўтгин осмонни тешиб
Сен ҳали оламга достон бўласан
Шунда мен куйлайман мадҳингни жўшиб.

Ватан тақдиримсан битилган бошга
Осмон ватан экан билдим қуёшга
Сен менинг оёғим титратган тупроқ
Сендай юрт қайда бор айт яна бошқа.

Сендек юртни яна кайдан топса булар?
(Бахтиёр Турсунов шеъри)

Яшаяпман тупроғингнинг тафтин сезиб,
Бойчечаклар териб юрдим, қиринг кезиб,
Ўзбекистон, юртлар аро кетдинг ўзиб,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Гул ўсарми ўзга юртлар, тоғларида?
Булбул ҳониш қиладими, боғларида?
Шод куларми улар бола чоғларида?
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Зилол сувинг қанча дардга шифо бўлди,
Яланг оёқ кездим, кўнглим нурга тўлди,
Капалаклар қанотида бахтим кулди,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Ўртоқларим юзларида чин табассум,
Сенсиз ўзни тушунолмам, бир он, бир зум,
Бошим ерга теккунича қилай таъзим,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Йигит ўзни туйса чаққон арслон каби,
Унга мойил Зулайҳодек қизлар қалби,
Ҳеч кимсани қийнамаса уруш зарби,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Киндигимдан томган қоним, ҳонумоним,
Фидо бўлсин, агар бўлса мингта жоним,
Сен қувватли, менга етмас ҳеч бир золим,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Олим бўлди, бугун қизу ўғлонларинг,
Чаман бўлди, қанча маскан-маконларинг,
Ҳали олдда катта- катта имконларинг,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Болалигим гулдай кечган она диёр,
Ёлғон сўзлар сенинг учун ҳозир ҳам ор,
Бахтиёринг бугун сенга битди ашъор,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Ҳониш қилса эрта бахор қурбақалар,
Қайдан билсин, ер кўрмаган бақбақалар?
Бахтли ўтар ҳар ону ҳар дақиқалар,,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Дўстим билан кезар эдик, тунларингда,
Хушу, ҳандон яшайман тинч кунларимда,
Ватан таъми бордир гуруч, унларимда,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар?

Яшаяпман тупроғингнинг тафтин сезиб,
Бойчечаклар териб юрдим қиринг кезиб,
Ўзбекистон юртлар аро кетдинг ўзиб,
Сендек юртни яна қайдан топса бўлар.

Ўзбегим!

Халқим, соддадилим, ўпай кўзингдан,
Ватанни мақтаган ширин сўзингдан,
Айирмасин мени ҳечам ўзингдан,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!

Сен икки дарёнингёлғиз эгаси,
Яратган эгамнинг ўзинг эркаси,
Бир қалқсанг қайтади ёвлар нафаси,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!

Инсофу-диёнат қалбингнинг қўри,
Ақлда беллашсин дунёни зўри,
Беллашса қурийди рақибнинг шўри,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!

Ой юзли келинлар сулув бунчалар,
Кўзлари меҳрибон, лаби ғунчалар.
Кўнглингда орзулар бисёр қанчалар,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!

Дунё лол боболар қилган ишига,
Тоғларни забт этган келса ҳушига,
Дуппилар ярашган тилла бошига
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!

Халқим, соддадилим, ўпай кўзингдан,
Ватанни мақтаган, ширин сўзингдан,
Айирмасин мени, ҳечам ўзингдан,
Ўзбегим, эй буюк, ўзи бегимсан!

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*