Ўқитувчимиз веб-сайти ғолиб бўлди!

«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб сайтлар – 2016» танловининг натижалари эълон қилинди. Унда юртимиздаги барча умумтаълим муассасалари ва педагоглар ўз веб сайтлари билан иштирок этган эдилар. 3 босқичда бўлиб ўтган кўрик танлов натижаларига кўра мактаб-интернатимизнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Содиқов Насимнинг www.entt.uz веб сайти «Энг яхши ўқитувчи веб сайти» биринчи ўринни қўлга киритди.

Мана бир-неча йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази билан хамкорликда «Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайт» кўрик-танловини ўтказилиб келмоқда. Қувонарли томони шундаки, мактаб-интернатимиз хар йили совриндорлар қаторида бўлмоқда. 2014-йилги танловнинг якуни бўйича «Энг яхши таълим муассасаси веб-сайти» номинациясида мактабимизнинг эски веб-сайти www.umid.zn.uz 3 ўринни қўлга киритган бўлса, 2015-йилда 7«В» синф ўқувчиси Буюков Бекзоднинг www.yurtim.zn.uz сайти «Энг яхши ўқувчи веб сайти» номинациясида ғолиб деб топилган эди.

Бу йилги танлов халқ таълими вазирининг 2016 йил 23 мартдаги 76-сонли буйруғига асосан «Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайт – 2016» кўрик-танлови 3 босқичда ўтказилди. Кўрик-танловда қатнашиш учун талабномалар 2016 йилнинг 23 мартдан 12 апрелига қадар tanlov.uzedu.uz сайти орқали қабул қилинди ва рўйхатга олинди. Танлов якунига кўра иштирок этган бошқа ўқитувчиларимиз, яъни Хўжабекова Жамила Асатуллаевнанинг www.elife.uz ва Абдурахмонова Дилбар Маматовнанинг www.ilmfan.uz сайтлари энг яхши 10та сайт руйхатига кирди.

Ўқитувчимизнинг ғалабалари бардавом бўлиши билан бирга келгуси ишларида омад тилаб қоламиз!

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*