Пляжлар ва чўмилиш ҳавзаларига қўйиладиган талаблар (видео)

Ёз мавсуми келиши билан кўпчилик сув бўйига ошиқади. Пляж ва сув олдида оммавий чўмилиб дам олиш жойлари гавжум бўлади. Шу сабаб аҳоли соғлиғи муҳофазасига бу жойларда алоҳида аҳамият бериш керак. Мавжуд тартиб-қоидаларга кўра, бу тоифадаги жойлар қандай талабларга жавоб бериши лозим?

Вазирлар Маҳқамасининг 2016 йил 20 майдаги қарори билан «Ўзбекистон Республикаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, пляж ва аҳолининг сувда оммавий дам олиши учун ажратиладиган жойлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Соҳил бўйи худуди режалаштирилган ва ободонлаштирилган бўлиши;
  • акваториянинг чуқурлиги 3 метргача, қирғокдан 50 метргача майдон дам олувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин булган предметлардан тозаланган бўлиши;
  • пляж акваториясида паст ҳароратли ер ости сувлари чиқмаслиги, гирдоблар бўлмаслиги, оқимнинг тезлиги 0,5 м/секунддан ошмаслиги;
  • порт иншоотлари, пирслар, причаллардан давлат санитария назорати органлари билан келишилган масофада жойлатган бўлиши;
    пляж саноат ва маиший оқава сувлар чиқариб ташланадиган жойлардан узоқда жойлаштирилиши зарур.

Сув омборлари, кўллар, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа оқадиган ва оқмайдиган йирик сув ҳавзаларида пляж акваторияси сув юзасининг майдони бир нафар дам олувчи ҳисобига 5 м2 ва оқмайдиган сув ҳавзаларида 10 м2 бўлиши керак.

Пляжларни жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:

Аҳолининг оммавий дам олиши учун фойдаланиладиган пляж зоналари функционал вазифаларига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

  • даволаш-соғломлаштириш пляжлари — иқлим билан даволаш амалга оширилмайдиган даволаш-соғломлаштириш муассасалари пляжлари;
  • болалар пляжлари — мижозлари юқорида кўрсатиб ўтилган муассасаларда соғломлаштирилувчи ва дам олувчи болалар ҳисобланадиган болалар соғломлаштириш ҳамда дам олиш муассасалари пляжлари;
  • умумий фойдаланиладиган пляжлар — барча хоҳловчилар бепул ва бемалол фойдаланадиган пляжлар.

Пляжлар ўз функционал вазифасига мувофиқ «Умумий фойдаланиладиган пляж, кириш бепул, ижарага олувчи (мулкдор), алоқа қилинадиган телефонлар, иш режими», «Даволаш-соғломлаштириш пляжи (ташкилотнинг номи, телефон рақами, иш режими)», «Болалар пляжи (ташкилотнинг номи, телефон рақами, иш режими)» пешлавҳалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

Ҳар бир пляжда тегишли ҳудудга бириктирилган ташкилотлар томонидан қутқариш пости ва тиббий ёрдам пости бўлади. Қутқариш постлари ва тиббий ёрдам постлари фаолиятини ташкил этиш бўйича талаблар тегишли равишда Ўзбекистон яа Узбекистон Респуоликаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Ҳар бир болалар пляжида сузишга ўргатиш учун ўқув пункти ташкил этилади, улар  қўллаб-қувватловчи (қутқарув) пояслари бўлган сузиш тахтачалари, электромегафон, пляж акваториясини белгилаш учун сувда қалқиб турувчи тўсиқлар билан таъминланади.

Пляжда ногиронларнинг бемалол киришлари ва бўлишлари учун ҳам шарт-шароитлар яратилиши керак. Пляж ходимлари:

  • пляж ёпилгандан кейин ҳар куни чиқиндиларни пухталик билан тўплайдилар ва пляж кундуз куни ишлайдиган пайт мобаинида камида уч марта қумли зонани чиқиндилардан тозалайдилар;
  • санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ дезинфекцияловчи эритмаларни қўллаган ҳолда ҳар куни кийим алмаштириш кабиналари ва душхоналарни ювадилар;
  • қумли пляжларда қумларга ёпишиб қолган чиқиндиларни олиб ташлаган ҳолда бир кунда камида бир марта пляж материалининг юза қатламини бороналайдилар.

Рус тилидаги фойдали видеолар

 

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*