Математика фанига оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати (Н – Я харфлар)

matematikaМатема́тика (қад. юнон. μᾰθημᾰτικά ; μάθημα — билим, фан) аниқ мантиқий мушоҳадаларга асосланган билимлар ҳақидаги фан. Дастлабки объекти саноқ бўлгани учун кўпинча унга “ҳисоб-китоб ҳақидаги фан” деб қаралган. Бугунги математикада ҳисоблашлар, ҳатто формулалар устидаги амаллар жуда кичик ўрин эгаллайди. Математика энг қадимий фан соҳаси бўлиб, узоқ ривожланиш тарихини босиб ўтган ва бунинг баробарида “математика нима?” деган саволга жавоб ҳам ўзгариб, чуқурлашиб борган. Юнонистонда математика деганда геометрия тушунилган. 9—13-асрларда математика тушунчасини алгебра ва тригонометрия кенгайтирган. 

Эътиборингизга математика фанида учрайдиган терминлар, атамалар ва тушунчалар изоҳли луғатини ҳавола этмоқдамиз.


Нуль / ноль – лотинча nullum – «ҳеч нарса».
1) мусбат сонлар билан манфий сонлар чегарасидаги сон. Асосий хоссалари:
а) а+0=а;
б) а-0=0;
в) икки соннинг кўпайтмаси нолга тенг бўлиши учун кўпайтувчилардан камида биттаси нолга тенг бўлиши зарур;
2) ўнли саноқ системасида ёзилган соннинг бирор хонасида бирликлар олинмага-нини кўрсатувчи ракам;
3) физикада бирор асбоб шкаласининг бўлимлари бошланадиган нуқта.

Овал – лотинча ovaum – «тухум». Ясси, қавариқ ёпиқ эгри чизиқлар. Маcалан, айлана, эллипс. Агар овал етарлича силлиқ бўлса, унинг эгрилиги максимум ва минимумга эришадиган камида 4 учга эга бўлади (эллипсда тўртта). Овал нуқталари орасидаги масофанинг аниқ юқори чегараси унинг диаметри, бирор йўналишдаги уринмалари орасидаги масофа шу йўналишдаги эни дейилади. Масалан, эллипснинг ОАХ йўналишдаги эни В[В2 га, ОБт йўналишдаги эни АтА2 га тенг . Айлананинг эни ҳамма йўналишда бир хил. Эни х ўзгармас бўлган овалнинг узунлиги nхга тенг (Барбе теоремаси). Баъзан, овал деганда умуман ўз-ўзини кесмайдиган ёпиқ чизиклар тушунилади.

Айлана (юнонча periferia – «периферия», «айлана») – муайян нуқтадан тенг узоқликда ётган нуқталар тўплами. Айлананинг узунлиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади: C = 2πР. Бу формулада π — ўзгармас сон (константа), Р — айлана радиуси. Айлана — текисликда ҳамма нуқталари белгиланган нуқтадан баробар узоқликда ётган ёпиқ эгри чизиқ. Белги-ланган нуқта айлана маркази, марказдан айлана нуқтасигача масофа айлана радиуси дейилади. Марказлари умумий, радиуслари ҳар хил айланалар концентрик айланалар деб аталади. Айлана икки нуқтасини туташтирувчи кесма айлана ватари, марказдан ўтувчи ватар айлана диаметри деб аталади. Учи айлана марказида, томонлари радиусдан иборат бурчак марказий дейилади. Айлана бўлаклари айлана ёйи деб аталади. Айлана тушунчаси фақат текисликда эмас, ихтиёрий силлиқ сиртлар ўртасида ҳам қаралиши, бунда унинг шакли мураккаб бўлиши мумкин..

Октаэдр – юнонча okto – «саккиз» ва edra – «ёқ». 1) математикада — саккизта учбурчак билан чегараланган жисм, саккизёклик. Октаэдрнинг 6 та учи, 12 та қирраси ва 8 та ёғи бўлади. Октаэдр ёклари мунтазам учбурчаклардан иборат бўлиб, ҳар бир учидан 4 тадан қирра чиқади. Агар Октаэдр қирраси а га тенг бўлса, ҳажми В = формула билан ҳисобланади; 2) кристаллографияда — электролиз ва кимёвий реакциялар натижасида эритма, газ ва қаттиқ жисмлардан ҳосил бўладиган кристаллар шаклларидан бири (бунда Октаэдрдан ташкари диэдр, ромбоэдр, тетраэдр ва бошқалар) шакллар ҳам ҳосил бўлади. Ушбу терминни фанга миллоддан аввал 4 асрда яшаб ижод қилган қадимги юнон олими Теэтет томонидан киритилган.

Ордината – лотинча ordinatum – «тартибланган». Декарт координаталар тизимида нуқтанинг иккинчи координатаси, у ҳарфи билан белгиланади. Термин немис олими Г.Лейбниц томонидан 1694 йилда фанга киритилган.

Бирлик вектор – юнонча ortos – «тўғри». Узунлиги бирга тенг бўлган вектор. Орта деб ҳам аталади. Бирлик векторнинг Декарт ўқларидаги проекциялари унинг тегишли ўқлар билан ташкил қилган бурчаклари косинусига тенг. Терминни фанга инглиз олими О.Хевисайд 1892 йилда киритган.

Парабола – юнонча parabole – «илова». Икки тартибли ясси эгри чизиқ; ҳар бир нуқтасидан фокус деб аталадиган нуқта ва директриса деб аталадиган тўғри чизиққача масофалари тенг бўлади. Фокусдан ўтиб, директрисага тик бўлган тўғри чизиқ параболанинг ўқи, ўқ билан параболанинг кесишиш нуқтаси учи дейилади. Парабола ўз ўқига нисбатан симметрик чизиқдир. Ҳаво қаршилиги қисобга олинмаса, бошланғич тезлиги вертикал бўлмаган, эркин ҳаракатланаётган жисмнинг траекторияси парабола чизади. Терминни фанга қадимги юнон олими Перглик Аполлоний киритган.

Параллелепипед – юнонча parallelos- «параллел» ва epipedos – «текислик». Қарамақарши ёклари ўзаро параллел ва тенг параллелограммлардан иборат олтиёқлик. Параллелепипеднинг 8 учи, 12 қирраси бўлади. Ён қирралари асос текислигига тик бўлган параллелепипед тўғри, акс ҳолда оғма параллелепипед дейилади.

Параллелограмм – юнонча parallelos – «параллел» ва gramma – «чизиқ». Қарама қарши томонлари параллел бўлган тўртбурчак. Параллелограммнинг қарама қарши томондлари тенгдир. Параллелограммнинг хусусий ҳоли — квадрат, ромб. Параллелограмм диоганаллари кесишиш нуқтада тенг иккига бўлинади, симметрия маркази ҳисобланади.

Параллел тўғри чизиқлар – parallelos – «ёнида юрувчи». Бир текисликда ётиб, лекин кесишмайдиган тўғри чизиқлар. Ушбу термин Евклидгача Пифагор мактабида ишлатилган.

Параметр – греч.слово parametros – «ўлчайдиган». 1) математик формула ва ифодаларда қўлланиладиган катталик. Параметр қийматлари орқали бирор тўплам элементлари бир-биридан фарқланади. 2) техникада — технологик жараён, ҳодиса, тизим, техник қурилма ва бошқаларнинг бирор хоссасини ифодалайдиган катталик. Масалан, механик тизимларда масса, ишқаланиш коэффициенти, инерция моменти ва ҳ.к.

Периметр – юнонча peri – «атрофида», «ёнида» ва metreo – «ўлчайман». Ёпиқ эгри чизиқнинг узунлиги. Кўпбурчакнинг периметри унинг ҳамма томонлари йиғиндисига тенг. Айлананинг периметри эса унинг узунлигига тенг.

Перпендикуляр – лотинча perpendicularis – «тик». Тўғри чизиқ (ёки текислик)ни тўғри бурчак остида кесувчи тўғри чизиқ. Перпендикулярнинг берилган тўғри чизиқ (ёки текислик) билан кесишиш нуқтаси перпендикуляр асоси, перпендикулярнинг бирор нуқтаси билан асоси орасидаги масофа перпендикуляр узунлиги дейилади.

Пирамида – юнонча pyramis, permeous – «қурилманинг ён биқини» ёки pyros сўзидан –«буғдой», ёки pyra – «олов». Пирамида (математика) — битта кўпбурчак (асос) ва умумий учга эга бўлган учбурчаклар (ён ёқлар) билан чегараланган жисм. меъморликда — пирамида шаклида, зинапоя ёки минорасимон қилиб қуриладиган монументал иншоот. Масалан, қадимги Мисрда фиръавнларнинг қабрини пирамида шаклида қурганлар.

Планиметрия – лотинча planum – «текислик» ва metreo – «ўлчайман». Евклид геометриясининг соҳаси бўлиб, унда икки ўлчамли, яъни бир текисликка жойлаша оладиган шакллар ўрганилади. Планиметрияда нуқта, тўғри чизиқ, кўпбурчаклар, айлана каби геометрик тушунчалар ва улар орасидаги муносабатлар кўрилади.

Плюс – лотинча plus – «кўпроқ». Қўшув ва манфий ҳаракатни билдирадиган белги. Ушбу белгини фанга чех олими Я. Видман 1489 йилда фанга киритган.

Полином – юнонча polis – «кўп сонли», «кенг» ва лотинрча nomen – «исм». Кўпҳаднинг бошқача номи.

Призма – юнонча prisma – «арраланган», «қирқилган». Икки ёғи (призманинг асослари) тенг ва параллел кўпбурчак, бошқа ёклари (призманинг ёклари) параллелограмм бўлган кўпёқлик. Параллелограммлар призманинг ҳар икки асоси билан умумий томонларга эга бўлиши керак. Призмани йўналтирувчиси кўпбурчак бўлган цилиндр деб қараш мумкин. Ён қирралари асосига перпендикуляр бўлган призма тўғри, акс ҳолда оғма призма дейилади.

Масала – юнонча primus – «биринчи». Сонлар билан боғлиқ масалалар. Терминни юнон олимлари уйлаб топишган.

Ҳосила – французча derivee. Дифференциал ҳисобнинг асосий тушунчаси. У функция ўзгариши тезлигини ифодалайди. Терминни француз олими Ж.Лагранж 1797 йилда фанга киритган.

Проекция – лотинча projectio – «олдинга ирғитилган». Бирор шаклнинг текислик (қоғоз)га туширилган тасвири.

Пропорция – лотинча proportio – «муносабат», «нисбат». Қисмларнинг ўлчамларининг ўзаро нисбати, умуман, нарсалар ўртасидаги миқдорий муносабат.

Процент (фоиз) – лотинча pro centum – «юздан». Соннинг юздан бир улуши; % белги билан ифодаланади. Масалан, 8 сонининг 5 фоизи (%) 0,4 га тенг. Соннинг мингдан бир улуши, яъни процентнинг ўндан бир улуши промилле деб аталади (%о билан белгиланади). Процент хўжаликда молия ва статистик ҳисоблашлардаги миқдорни баҳолаш ва таққослаш учун ишлатилади; Процент (фоиз) фикри Қадимги Бобилда юзага келган.

Постулат – лотинча postulatum – «талаб». Бирор илмий назарияда исботсиз қабул қилинадиган, лекин бирон асоси бўлган принцип ёки қоида. Постулат, одатда, бирор мулоҳазага кўра асосланади, ана шу асослаш унинг кабул қилинишига сабаб бўлади. Постулат тушунчаси аксиома тушунчасининг синоними сифатида ҳам қўлланилади.

Радиан – лотинча radius – «нур». Узунлиги радиусга тенг бўлган ёйга мос бурчак. Бир радиан тахминан 57°17’44,8″га тенг . Масалан, 30°, 45°, 60°, 90°, 180° бурчаклар мос ҳолда радианга тенг . Тригонометрия функцияларнинг аргументи, одатда, радиан билан ифодаланади. Термин биринчи бор 1873 йилда Англиядаги нашрларда чиққан.

Радикал – лотинча radix – «илдиз», radicalis – «илдизли». Илдиз чиқариш амалининг белгиси. Радикал алгебранинг махсус бўлимларида бошқа маънода ҳам ишлатилади. Замонавий (√) белгиси биринчи бор Р.Декартнинг 1637 йилда босмадан чиққан «Геометрия» китобида учрайди. Ушбу белги икки қисмдан: ўзгартирилган r харфи ва чизиқдан иборат. Ўз вақтида хиндулар «мула», араблар – «жизр», европаликлар – «радикс» деб аташган.

Радиус – лотинча radius – «нур». Айлана (ёки сфера) нинг ихтиёрий нуқтасини унинг маркази билан туташтирувчи кесма. Радиус айлана диаметрининг ярмига тенг.

Ромб – юнонча rombos – «чилдирма». Барча томонлари тенг бўлган тўртбурчак. Бурчаклари тўғри бурчаклардан иборат бўлган ромб квадрат деб аталади.

Сегмент – лотинча segmentum – «кесма», «кесаман». 1) текисликдаги сегмент — эгри чизиқ ва шу ёй учларини туташтирувчи ватар билан чегараланган текис шакл; 2) фазовий сегмент — фазовий жисмни текислик билан кесганда ундан ажратиб олинган шаклнинг сирти билан шу текислик орасидаги қисми; 3) сегмент ёки кесма — тўғри чизиқнинг А ва В нуқтаси орасидаги нуқталарнинг А ва В нуқталарини ҳам ўз ичига олган тўплами.

Секанс – лотинча secans – «кесувчи». 1) тригонометрии функциялардан бири, sec каби белгиланади.

Секстиллион – французча sextillion. Бирор соннинг 21 даражаси, масалан 1021.

Сектор – лотинча seco – «кесаман». Эгри чизиқ ёйи ва бу ей учларини эгри чизикда ётмаган нуқта (сектор учи)га туташтирувчи кесмалар билан чегараланган ясси шакл.

Секунд / секунда – лотинча secunda – «иккинчи». 1) вақт ўлчов бирлиги. Секунд sec билан белгиланади. Секунд ўртача Қуёш суткасининг 1/86400 қисмига тенг: 1 сек = 1/60 мин = соат. 2) ясси бурчак ўлчов бирлиги. 60~2 градусга ёки 60~’ минутга тенг, 1 С. (“) билан белгиланади.

Симметрия – юнонча simmetria – «мутаносиблик», «мослик». Шакл ва фигураларнинг бир чизиққа нисбатан бир бирига мослиги. Масалан бир шакл марказидан уни иккига бўлувчи чизиқ ўтказилса, иккига бўлинган шакл бир бирига мос бўлади.

Синус – лотинча sinus –«букилган», «эгилган». Тригонометрик функциялардан бири sinx билан белгиланади; 2) тўғри бурчакли учбурчакнинг ўткир бурчаклари учун sinx — бурчак қаршисида ётган катет узунлигининг гипотенуза узунлигига нисбатига тенг. 4-5 асрда «ардхаджива» (ардха – ярим, джива – камалак ипи) дея номланган. Араб математиклари томонидан 9 асрда «Жайб» – қавариқ дея аталган. 12 асрда араб математик матнлари таржима килинган вақтида термин «синус» сўзига ўзгартирилган.

Скаляр – лотинча scalaris – «поғонали». Нолга тенг бўлмаган a ва b векторлар узунликлари билан улар орасидаги бурчак кўпайтмасига тенг миқдор. а ва b векторларининг Скаляр кўпайтмаси ҳа ёки а каби белгиланади. Скаляр кўпайтмаси ab=ab cosy формула ёрдамида аниқланади. Терминни ирланд олими У.Гамильтон 1843 йилда фанга киритган.

Спираль – юнонча speria – «ўрам». Белгиланган нуқта атрофида кўп марта ўралиб, унга борган сари яқинлашадиган 2 ёки ундан узокдашадиган ясси эгри чизиқлар. Спираль хоссаларидан фан ва техниканинг турли соҳаларида фойдаланилади.

Стереометрия – юнонча stereos – «қаттиқ», «фазовий» ва metreo – «ўлчайман». Евклид геометриясининг соҳаси бўлиб, унда уч ўлчамли, шакллар ўрганилади.

Сумма (жами, миқдор) – лотинча summa – «якун», «жами». Миқдор (рақамлар, вазифалар, векторли, матрица ва ҳоказо…) нинг йиғиндиси натижаси. Σ белгисини (юнонча «сигма» харфи) биринчи бор рус олими Л.Эйлер 1755 йилда фанга киритган.

Сфера – юнонча sfaira – «шар», «тўп». Тўғри чизиқ бўйлаб бир ярим доира айлантириб олинган берк сирт ҳисобланади.

Тангенс – лотинча tanger – «уриниш», «тегинмоқ». Тригонометрик функциялардан бири. Ушбу терминни 10 асрда тангенс ва котангенсларни ҳисобловчи жадвални ишлаб чиққан араб математиги Абул-Вафо фанга киритган, кейинчалик рус математиги Л.Эйлер tg қисқартмасини фанга киритган.

Теорема – юнонча tereo – «текшираман». Аксиомалар асосида қатъий мантиқий мушоҳада билан исботланадиган тасдиқ. Маcалан, геометрияда Пифагор теоремаси, алгебрада Виет теоремаси.

Тетраэдр – юнонча tetra – «тўрт» ва edra – «асос». Уч бурчакли пирамида. Терминнинг ёклари мунтазам учбурчаклардан иборат бўлса, у мунтазам тетраэдр дейилади.

Топология – юнонча topos – «жой». Математиканинг исталган табиатли объектлар шакли билан боғлиқ энг умумий хоссаларни ўрганувчи соҳаси ҳамда шу соҳанинг энг муҳим тушунчаларидан бири.

Нуқта – Ҳеч қандай ўлчамга эга бўлмаган энг содда геометрик жисмга нуқта дейилади. Нуқта А,B,C,D каби белгиланади.

Трактриса – лотинча tractus – «чўзилган». Уринманинг уриниш нуқтасидан абсциссалар ўқи билан кесишиш нуқтасигача бўлган кесмаси узунлиги ўзгармас миқдор бўлган ясси эгри чизиқ.

Транспортир – лотинча transortare – «кўчираман». Чизмаларда турли бурчакларни ясаш (чизиш) ва ўлчаш учун мўлжалланган чизмачилик асбоби. Чизғич ва 0 дан 180° гача даражаларга бўлинган ярим доирадан иборат. Транспортирнинг ўлчами қанча катта бўлса, аниқлиги шунча юқори бўлади. Жуда аниқ ясашлар ва ўлчашлар учун мўлжалланган транпортир (масалан, навигация транспортири), марказ атрофида айланувчи бурчак ўлчаш нониуси (вернер) бор шаффоф (орқаси кўриниб турадиган) чизғич билан таъминланади.

Трансцендентлик – лотинча transcendens –«чегарадан чиқувчи», «ўтувчи». Алгебраик хоссага эга бўлмаган объектлар: трансцендент сонлар — коэффициентлари бутун сонлардан ташкил топган алгебраик тенглама илдизи бўла олмайдиган сонлар .

Трапеция – юнонча trapezion – «столча». Икки қарама қарши томони параллел бўлган тўртбурчакдир. Одатда, қолган икки томони параллел эмас деб ўрганилади. Трапециянинг параллел томонлари трапециянинг асослари, параллел бўлмаган томонлари эса унинг ён томонлари дейилади.

Тригонометрия – юнонча trigonon – «учбурчак» ва metreo –«ўлчайман». Математиканинг тригонометрик функцияларининг хоссалари, учбурчакнинг томонлари билан бурчаклари орасидаги муносабатларни ўрганувчи бўлими. Синуслар, косинуслар, тангенслар теоремалари тригонометриянинг асосий натижаларидан ҳисобланади. Тригонометрия кенг амалий тадбиқларга эга. Тригонометрия математикада муҳим рол ўйнайди. Муҳаммад Ал Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Баттоний, Абул Вафо, Насириддин Тусий асарларида тригонометрияга асос солинган.

Триллион – французча trillion. 12 ноллик рақам.

Трисекция (Бурчак трисекцияси) – лотинча tri – «уч» ва section – «қирқмоқ», «кесмоқ». Бирор бурчакни 3 тенг қисмга бўлиш ҳақидаги масала; қадимий машҳур 3 масаланинг бири. Булар: Бурчак трисекцияси , доира квадратураси ва кубни иккилантириш.

Трохоида – греч. слово trochoeides – «ғилдираксимон», «думалоқ». Қўзғалмас айлана бўйлаб сирпанмасдан ғилдираётган доиранинг марказидан х масофада жойлашган нуқта чизиб чиқадиган текис эгри чизиқ.

Тўғри чизиқ  — геометриянинг асосий тушунчаларидан бири. Тўғри чизиқ геометрияда бошланғич (таърифланмайдиган) тушунча деб олинади. Тўғри чизиқ ва унинг хусусиятлари геометриянинг бошқа тушунчалари билан аксиомалар орқали боғланади. Маcалан, ҳар қандай икки нуқтадан фақат битта тўғри чизиқ ўтади. .

Факториал (k) – лотинча factor – «кўпайтувчи». Бутун манфий бўлмаган сонлар учун аниқланган, тез-тез учраб турадиган функция; nx каби белгиланиб, 1 дан n гача ҳамма бутун сонларнинг кўпайтмасига тенг. k белгисини немис математиги Кретьен Крамп киритган.

Фигура – лотинча figura – «ташқи кўриниш», «образ». 1) муайян нарса-буюмларнинг ташки кўриниши, шакли; 2) текисликдаги нуқталар тўплами (чизиқ, доира, бурчак, квадрат — ясси фигуралар) ёки фазодаги нуқталар тўплами (конус, куб, пирамида — фазовий фигуралар).

Формула – лотинча formula – «қоида», «меъёр». 1) ҳар қандай қисқа таъриф; 2) муайян фикр, мулоҳаза ёки қонуннинг математик белгилар орқали ифодаси.

Функция – лотинча functio – «бажармоқ», «амалга оширмоқ». Математиканинг энг муҳим ва умумий тушунчаларидан бири. Ўзгарувчи миқдорлар орасидаги боғланишни ифодалайди. Термин биринчи бор 1692-йилда немис олими Г.Лейбниц томонидан ишлатилган. Функцияга мос f(x) белгисини биринчи бор рус олими Л.Эйлер 1734 йилда ишлатган.

Характеристика – юнонча character – «белги», «ўзига хос хусусият». Ўнли логарифмнинг бутун қисми.. Термин австриялик олим Г. Бригс томонидан 1624 йилда таклиф этилган.

Циклоида – юнонча kykloeides – «айланасимон». Текисликда бир тўғри чизиқ бўйлаб сирпанмай ғилдировчи айланадаги нуқта чизадиган ясси эгри чизиқ. Айнала циклоиданинг ясовчиси деб аталади. Нуқтага айлананинг ўзида ёйса, оддий циклоида, айлана ичида ёйса, қисқартирилган циклоида, айлана ташқарисида ёйса, узайтирилган циклоида ҳосил бўлади.

Цилиндр – юнонча kilindros – «ғўла», «ғалтак». Цилиндрик сирт ва иккита параллел текислик билан чегараланган жисм. Параллел текисликларнинг цилиндрик сирт билан чегараланган қисмлари цилиндрнинг асослари деб аталади.

Циркуль – лотинча circulus – «айлана». Айлана ва ёйлар чизиш, кесмаларнинг узунлигини ўлчаш ва ўлчамларни кўчириш учун мўлжалланган чизмачилик асбоби; паргер.

Каср – Каср (араб. كسر – бўлак, парча) — математикада бирнинг битта ёки бир нечта қисмидан (бўлагидан) иборат сон. Каср иккита бутун соннинг нисбати билан ифодаланади: n/m. Бу ерда m касрнинг махражи, n бўлса сурати дейилади. Махраж чизиқнинг остига (ёки кетига), сурат бўлса чизиқнинг устига (ёки олдига) ёзилади. Махраж бир сонни неча бўлакка бўлинганини кўрсатади, сурат бўлса шу касрда шундай улушлардан нечта борлигини кўрсатади. Масалан, 3/4 касрида сурат 3 дир ва у каср тенг уч бўлакни ифодалашини кўрсатади. Махраж бўлса 4 дир ва у тўртта бўлак бир бўлиб бутунни ҳосил қилишини англатади. Математикада a/b кўринишида ёзса бўладиган барча сонлар рационал сонлар тўпламига киради. Бу ерда а ва b бутун сонлардир ва b 0 га тенг эмас (б‡0).
Каср сонлар яққол сурат ёки махражли бўлмаслиги ҳам мумкин, масалан ўнли каср, фоиз, манфий даражалар (мос равишда 0,01, 1% ва 10−2; буларнинг ҳар бири 1/100 га тенг). Бутун сонни ҳам махражи 1 га тенг каср кўринишида ёзиш мумкин: масалан 7 ва 7/1 бир-бирига тенг.
Касрлар нисбат ва бўлинмаларни ифодалашда ҳам ишлатилади. Масалан, 3/4 каср 3:4 нисбат ва 3 ÷ 4 бўлинмани ифодалайди.

Шкала – лотинча scalae – «зинапоя». 1) ўлчаш асбобларининг ҳисоблаш қурилмасидаги белгилар ёки рақамлар мажмуидан иборат қисм (линейка ёки лимб). Тенг бўлакларга бўлинган, квадратик, логарифмик; тўғри чизиқ ёки доира бўйлаб жойлашган бўлади. Тенг бўлакларга бўлинган тўғри чизиқли шкалаларга чизма ва ўлчов линейкалари, доира бўйича жойлашганларига соат мили ва бошқалар киради; 2) физик катталиклар (иссиқлик, шамол кучи) ва бошқалар даражасини ўлчайдиган, аниқлайдиган катталиклар тизими; 3) иш ҳақининг тадрижий ўсиб ёки камайиб боришини кўрсатувчи рақамлар мажмуи.

Эвольвента – лотинча evolvens – «ечилган», «ечилувчи». Эгри чизиқнинг эгрилик марказлари геометрик ўрни бўлган эгри чизиқ; эгри чизиқ ўз эволютасига нисбатан эвольвента дейилади.

Экстремум – лотинча exstremum – «четки». Бирор тўпламда функциянинг максимум ёки минимум қиймати.

Эксцентриситет – лотинча ex – «ажралиш», «дан» ва centrum – «марказ». Конус кесимидаги бир нуқтадан фокусгача бўлган масофанинг ўша нуқтадан токи директрисагача бўлган масофага нисбати.

Эллипс – юнонча ellipsis – «етишмаслик». иккинчи тартибли ясси ёпиқ эгри чизиқ.

Энтропия – юнонча entropia- «айланиш», «ўзгариш». Хар қандай термодинамик тизимнинг ҳолат функцияларидан бири. Ўз ҳолига қўйилган (ташқи куч таъсир этмаётган) берк тизимда жараён қайси йўналишда содир бўлишини ифодалайди.

Эпициклоида – юнонча epi – «теппасида», «дан» ва kykloeides – «доирасимон». Текисликда радиуси Кга тенг бўлган қўзғалмас айлана бўйлаб, сирпанмай ҳаракатланувчи r радиусли айлана нуқтаси чизган траектория.

Интернет маълумотлари асосида Шукуров Шаҳзод тайёрлади.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*