Ҳисобни мобил телефон орқали бошқариш мумкинми?

«Мобил банкинг» бу – мобил телефонингизнинг СМС-хабар хизмати ёрдамида картангизда бўлган барча пул амалиётлари ҳақида 24-соат режимида назорат қилиш имконини берувчи тизимдир. «Мобил банкинг» хизматига уланиш орқали Сиз мобил телефонингизнинг СМС-хабар хизмати ёрдамида қуйидагилар ҳақида маълумот олишингиз мумкин:

— хоҳлаган вақтингизда банкка бормасдан картанингиз баланси (ундаги пул маблағлари қолдиғи)ни билиш;

— савдо хизмати тармоғида ўтказилган ҳар бир амалиёт бўйича маълумот олиш;

— банкомат ва бошқа жойларда ечилган пул маблағлари ҳақида маълумот олиш.

mobile banking

Картангиз хавфсизлигини таъминлаш:

Дунёнинг исталган ерида ва хоҳлаган вақтингизда мобил телефонингизнинг СМС-хабар хизмати ёрдамида картангиздаги пул маблағларидан фойдаланганлик, ҳар бир ўтказилган амалиётнинг аниқ жойи ва вақти ҳақида маълумот олишингиз мумкин ва бу сизнинг пул маблағларингизни сиз билмаган ҳолда самарасиз ишлатилишини олдини олади.

Бу хизмат ёрдамида Сиз фарзандларингиз ва бошқа яқинларингизнинг қилаётган ҳаражатларини назорат қилишингиз мумкин.


Фойдаланувчи SMS-хабар хизматини ёқиш учун инфокиоск (банкомат) орқали мустақил равишда ёки банкнинг хизмат кўрсатиш бўлими орқали ёқилади.

SMS-хабарни мустақил тарзда ёқиш

1. Хизмат ёқилиши керак бўлган картани инфокиоскка тиқиш керак:

mobile_banking

2. Инфокиоск менюсидан тилни танлаш керак (Ўзбекча ёки русский);

mobile_banking (1)

3. Карта ПИН-кодини териш керак:

mobile_banking (2)

4. Асосий менюдан «СМС-информирование» операциясини танлаш керак:

mobile_banking (3)

5. «Подключить услугу» пунктини танлаш керак:

mobile_banking (4)

6. Халқаро форматдаги 998XXYYYYYYY телефон рақамингизни киритинг ва «Далее» тугмасини босинг (кейинчалик айнан шу номерга кирим-чиқим операциялари бўйича маълумот келади, шунинг учун телефон ўзингизники бўлиши керак):

mobile_banking (5)

7. Операция натижаси квитанцияси ва картангизни олинг.

SMS-хабарни банк бўлимида ёқиш

Картадан фойдаланувчи:
Банк ходимига «SMS-хабар» ёқиш учун ариза билан мурожаат қилади.

Кейинчалик кўпроқ имкониятга эга бўлиш учун (ҳисобни бошқариш, мобил телефонга пул тўлаш ва бошқалар) Click тизимига *880# рақамига қўнғироқ тугмасини босиш орқали уланиш мумкин.

Click хизматига уланиш

Пластик картани UZCARD-CLICKга боғлаш учун “SMS-Хабарнома” хизмати ёқтирилган телефондан қуйидагини териш лозим:
  карта рақами 
карта амал қилиш муддати 

Карта рақами – бу пластик картангизнинг рақамидир. У 16 сондан иборат ва картангизда кўрсатилган (ушбу рақам узлуксиз терилиши керак)

Амал қилиш муддати – картангизнинг амал қилиш муддатиниг охирги санаси. У картангизда кўрсатилган ва “чизиқча” билан ажратилган 4 сондан иборат (ушбу рақам “чизиқча”сиз терилиши керак)

Терганингиздан кейин тизим уланиш учун талабномангиз қабул қилингани ҳақида хабар беради. Руйхатдан ўтиш муваффақиятли амалга ошган бўлса, CLICK тизими Сизга SMS-хабар жўнатиб, 15 дақиқа ичида UZCARD-CLICK хизматининг ягона командасини – *880# теришингизни ва менюга кириб, кейинчалик ҳар бир тўловни тасдиқлайдиган CLICK-PIN кодини ўрнатишингизни сўрайди.

МУҲИМ! CLICK-PIN коди эслашингиз учун енгил бўлиши керак, лекин шу билан бирга бошқалар уни билмаслиги керак.

Шу билан бирга USSD-менюга биринчи маротаба кирганингизда CLICK тизими тил танлашингизни, ҳамда шартлар ва тарифлар билан розилигингизни тасдиқлашни сўрайди. Тизим қайси тил танлаганингизга қараб кейинчалик менюни шу тилда кўрсатади. Зарур бўлганда тилни “Созлаш” бўлимида ўзгартириш мумкин.

Табриклаймиз! Сиз UZCARD-CLICK тизимига уландингиз ва эндиликда тўғридан-тўғри телефонингиздан турли хил тўловларни оширишингиз мумкин.

CLICK тизимига уланиш ва USSD-менюни ишлатиш – бепул! «CLICK» белгили SMS-хабарлар – бепул!

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*