Дарс жадвалини тузишга қуйиладиган талаблар

Дарс жадвали таълим-тарбия жараёнида юқори самарадорликка эришиш сифат кўрсаткични кўтариш, ўқувчи ва ўқитувчилар фаолиятини ташкилий жиҳатдан илмий асосда ташкил этиш, ўқувчиларнинг меҳнат қилишини ва дам олишини ҳамда бутун мактаб фаолиятини яхши йўлга қўйишда муҳим восита бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплексининг 2016 йил 18 февралдаги 07-1-20-сонли мажлис баёни билан 2016-2017 ўқув йилида узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Зеро, ўқувчининг кун тартиби тўғри ташкил этилса, у кун мобайнида юқори иш фаолиятини сақлаб қолади. Шу нуқтаи назардан вилоят халқ таълими бошқармаси “Таълим маркази” томонидан ушбу тавсия ишлаб чиқилиб, умумий ўрта-таълим мактабларида фанлар бўйича дарс жадвалини тузишга қўйилган педагогик, психологик ва гигиеник талаблар тавсия сифатида эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.


Умумий ўрта таълим мактабларида фанлар бўйича дарс жадвалини тузишга қўйилган педагогик, психологик ва гигиеник талаблар

Умумий талаблар

Дарс жадвали-ўқув муассаси фаолиятидаги асосий расмий ҳужжатдир. Илмий, методик педагогик-психологик нуқтаи назардан тузилган дарс жадвали таълим муассаси фаолиятининг тўғри ташкил этилишини таъминлайди.

Дарс жадвалини тузишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ва иш қобилиятининг юқори ёки паст бўлган соатлари, фанларнинг мураккаблик даражаси, ўқитувчининг дарс юкламасини ҳисобга олиш керак.

Дарс жадвалини тузишда қуйидагиларга эътибор берилиши лозим:

1. Кичик мактаб даврида (1-4-синф ўқувчилари) 6-7 ёшдан 10-11 ёшгача бола биринчи маротаба мактабга боради, янги шароитга мослашади. Бу даврда боланинг жисмоний ўсиши билинарсиз кечади, лекин унинг бошқа кўрсаткичлари яққол ўзгаради, яъни организм аъзолари ва тизимлари фаолиятининг мукаммаллашуви кузатилади. Мазкур давр болалик ва ўсмирлик даври орасидаги кўприк ҳисобланади. Ўрта мактаб 5-9-синф ўқувчилари (11-12 ёшдан 14-15 ёшгача) даври шиддатли ўсиш ва ривожланиш даври бўлиб, жинсий ривожланишнинг бошланғич ва чўққисига тўғри келади. Ўғил болаларда ҳам, қиз болаларда ҳам ҳаракат-таянч ва марказий асаб тизимларининг мукаммаллашуви давом этади. Катта мактаб (10-11-синф ўқувчилари, 15 ёшдан 18 ёшгача) даврида болалар нафақат жисмоний, балки ақлий, маънавий ва ижтимоий жиҳатлардан ҳам ривожланади.

2. Олимларнинг илмий текширувлари натижасида, мактаб ёшидаги болалар ақлий қобилиятининг биоритмологик оптимуми 10-12-соатлар орасидаги интервалга тўғри келиши аниқланган. Бу соатларда ўқувчи берилган материални организмнинг психофизиологик имкониятларини энг минимал даражада сарф қилиб, максимал даражада ўзлаштириши мумкин. Шунинг учун бошланғич синф