Инглиз тилидан видео-луғат

Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори иқтидорли йигит-қизлар сафини янада кенгайтириш, уларнинг халқаро кўламда илм олишга бўлган қизиқишини кучайтириш, хорижий тилларни билиш даражасини юксалтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжат замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, хорижий тилларни пухта биладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳада халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратмоқда.

Мазкур Қарорга асосан, 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча ҳудудида чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса, алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланди.

Чет тилларни билиш, у инглиз тили бўладими ёки немис, француз, испан тилими, аввало, шуниси билан ҳам муҳимки, ўқувчи ўша мамлакат ўтмиши ва бугуни, маданияти ҳамда адабий мероси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. Демак, ўсиб келаётган ёш авлод тафаккурида улкан бурилишлар юзага келади. Илму маърифатни идрок эта бошлайди.

Замон шиддат билан тараққий этмоқда. Одамлар ҳам у билан ҳамнафас яшашлари шарт. Зеро, бу азалий ҳақиқат. Шу нуқтаи назардан биз замон талаби, дея таъриф берган чет тилларни ўрганиш ҳар биримиз учун муҳим жиҳатлардан биридир. Қарорда таъкидланганидек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда чет тилларни ўқитиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши ва кучайтирилиши зарур. Бу борада йўлга қўйилган ишлар ҳам ўз самараси билан муҳимдир.

Ушбу саҳифада ёшларимизнинг инглиз тилини ўрганишларида оз бўлсада ёрдам берадиган  инглиз тилидан видеолуғатлар билан танишишингиз мумкин .


Юклаб олмоқ


Юклаб олмоқ


Юклаб олмоқ


Юклаб олмоқ


Юклаб олмоқ


Юклаб олмоқ


Юклаб олмоқ

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*