«Ифодали ўқиш» танлови бўлиб ўтди | «Умид» ИДУМ

«Ифодали ўқиш» танлови бўлиб ўтди

Куни кеча 10-октябрь санасида мактаб-интернатнинг фаоллар залида она тили ва адабиёти фан ойлиги доирасида «Ифодали ўқиш» танлови бўлиб ўтди. Танловда мактабимизнинг барча синф ўқувчилари фаол иштирок этишди.

ifodali_oqish-1

Ўқувчилар ўзлари ёд олган Ватанни, она меҳрини, юрт тинчлигини мадҳ этувчи шеърларни ифодали тарзда ўқиб беришди. Она тили ва адабиёти услуб бирлашмаси ўқитувчилари ўқувчиларнинг нутқининг равонлигига, овознинг таъсирчанлигига ҳамда шеърнинг мазмунига алоҳида эътибор қаратишди.

Ўқувчилар орасидан қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

Олий ўрин – Ўралов Саидаъло (7 “Ж”)

I ўрин – Абдурасулов Ҳумоюн (6 “Г”)

II ўрин – Маҳмудова Дурдона (7 “Д”)

II ўрин – Узоқова Азиза (7 “Ж”)

III ўрин – Даминов Шохруҳ (9 “Е”)

III ўрин – Абдурасулова Диёра (8 “Д”)

III ўрин – Мамадалиева Камила (6 “Г”)

🔥16 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*