Тарихий обидалар

«Паҳлавон Маҳмуд» мажмуаси

«Паҳлавон Маҳмуд» мажмуаси Хивадаги меъморий ёдгорлик (1810—1913). Мақбара мажмуасининг умумий ҳажми 50х30 метр бўлиб, дастлаб Паҳлавон Маҳмуд қабри устига 1664 йилда мўжаз синчкори иморат қурилган. Дарвозахона эшигидаги ёзувга кўра, Паҳлавон Маҳмуд мақбарасининг қурилиш санаси 1701 йилда, Шоҳниёзхон қурдирган вақтдан ҳисобланади.…

Жиззах вилоятининг тарихий обидалари (видео,3D расм)

   Жиззах воҳаси буюк тарих шодасида авлодлар ардоғига муносиб маданий манзиллари, бебаҳо тарихий асканлари билан энг муносиб ўринга дахлдор. Жиззах тарихининг энг қадимги саҳифалари ҳақида гап этганида, албатта, жаҳон тарихига  дахлдор саналмиш “Сайхонсой қоятошлари”даги суратларни (4,5 минг йил аввал), энг…

Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Самарқанд вилояти Хартанг қишлоғидаги Имом Бухорий зиёратгоҳига 1970-йиллар бошида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан қабр тоши қўйилган бўлиб, 1970-йиллар ўрталарида қабр устига гумбазли айвон қурилган. 1998 йилда Имом Ал Бухорий таваллудининг Хижрий-қамарий ҳисобда 1225 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон…

Қорақалпоғистон Республикасидаги тарихий обидалар

Қорақалпоғистоннинг тарихи мамлакатимизнинг барча қадимий минтақаларининг тарихи каби жуда бой, хилма-хил ва қизиқарлидир. Бу заминни ўзига хос археологик топилмалар қўриқхонаси дейиш мумкин. Чунки, бу ерда кишининг диққатини тортадиган, ҳайратлантирадиган кўплаб археологик ёдгорликлар мавжудки, улар ўта ноёблиги ва мафтункорлиги билан алоҳида…

Регистон ансамбли

Регистон ансамбли – Самарқанднинг Регистон майдонида 3 мадраса (Улуғбек мадрасаси, Тиллақори мадрасаси, Шердор мадрасаси) дан иборат меъморий мажмуадир. Дастлаб Улуғбек мадрасаси (1417-1920) бунёд этилиб, кейинчалик қаршисига – майдон шарқига Улуғбек хонақоҳи (1424), шимолда Мирзойи карвонсаройи, жанубида Алика Кўкалдош Жума масжиди…

Навоий вилоятидаги тарихий обидалар

Навоий вилоятидаги тарихий обидалар

Работи Малик. Кармана — Бухоро йўлида — бугунда қайта тикланган қадимий карвон йўли бўйида Работи Малик (Шоҳ Работи) карвонсаройи жойлашган. У XI-асрнинг 70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим (1068–1080 й.) томонидан қурилган бўлиб, XII-асрнинг биринчи чорагида яна шу Қорахонийлардан…

«Мир Араб» мадрасаси

«Мир Араб» мадрасаси

Мир Араб мадрасаси Бухородаги меъморий ёдгорлик бўлиб, Бухоро хони мумтоз шоир Убайдуллахон инъом этган маблағ ҳисобига Шайх Абдулла томонидан қурилган (1530—1536). Мир Арабнинг асл исми Саййид Абдуллоҳ. Амир 22 ёшида Самарқандга келиб Хожа Аҳрорга шогирд тушган. Туркистоннинг Саброн (Саврон)ида 2…

Страница 1 из 11