Мактаб ҳаёти

Мактаб дунё иморатларининг энг муқаддаси ва қадрлисидир.
Мактабнинг чин ва ҳақиқий маъносини билган,
Миллатлар жонлари, моллари билан ҳиммат ва ғайратларини сарф этиб,
Миллатнинг тараққий ривожига ижтиход қилурлар.

(Махмудхўжа Бехбудий)


Таълим–тарбияда сифат ва самарадорликни таъминловчи бир неча муҳим омил мавжуд. Умид мактаби гербиШунинг учун ҳам “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури”нинг иккинчи йўналишда таълим масканларининг замонавий ўқув-лабаратория ускуналари, компьютерлар техникаси, дарсликлар ўқув-услубий материаллар билан жиҳозланишига катта эътибор берилган. Мактаб ўқув йилида капитал реконструкция қилиниб, мавжуд 14 та синф хонасининг барчаси зарур жиҳозлар билан таъминланди. Замонавий ўқув лабаратория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар ажратилгани мактабда таълим-тарбиянинг замон талаби даражасида ташкил этилишига катта имкон яратмоқда.

Кимё, биология, физика дарсларида ўқувчилар ўқув-лабаратория ускуналари, кадаскоп, телевизор, проектор кабилар ёрдамида амалий машғулотларни самарали ва қизиқарли тарзда ўтказилаяпти.

Мактабда физика, кимё, биология фани ойликлари юқори савияда ўтказилиб, яхши натижаларга эришиляпти. Албатта, бу каби ютуқларниг бош омили – ўқув лабаратория жиҳозларидан тўғри ва унумли фойдаланишдир.

Мактаб-интернатда 54 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда, шулардан 51 нафари олий маълумотли, 3 нафари тўлиқсиз олий.

1 нафар ўқитувчи-олий тоифали,
3 нафар ўқитувчи-1-тоифали,
24 нафар ўқитувчи -2-тоифали,
26 нафари мутахассисдир.

Шунингдек, умумтаълим фанлари бўйича ўтказилган олимпиаданинг вилоят босқичига 13 нафар ўқувчи юборилди. Ўқувчилар фан олимпиадасида муваффакиятли иштирок этишди.Ўзбек тили фани буйича Расулова М. 2- уринни,инглиз тили фани буйича Назифова Э. 4-уринни эгалладилар. Бироқ бошка фанлардан кўрсаткичлари ўтган ўқув йилига нисбатан ўсиши кузатилмаганлиги боис тегишли фан ўқитувчиларига огоҳлантириш берилди ва ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Фанлар бўйича билимлар беллашувининг шаҳар босқичида 13 нафар ўқувчи фахрли ўринларни эгаллаб, вилоят босқичида 4 нафар ўқувчи иштирок этди. Улар икки тур бўйича беллашувда қатнашишди ва кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:

Хайруллаева Юлдуз ўзбек тили фанидан 2-ўрин 82 балл, Тиловов Сардор ўзбек тили фанидан 2-ўрин 75 балл, Тошпулатова Дилдора инглиз тили фанидан 2-ўрин 92 балл, Маматқулов Ёрқин тарих фанидан 4-ўрин 74 балл.

Мактаб-интернат ўқувчилари “Ўйла, изла, топ” телекўрсатувида иштирок этиб, финал босқичига етиб, фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Ўқитувчиларимиздан 2010-2011 ўқув йилида Г.Суюндукова инглиз тили фанидан, М.Каримова она тили фанидан “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли 1 ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этишди.

2011-2012 ўқув йилида Суюнов Улугбек инглиз тили фани бўйича «Йил ўқитувчиси» кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли II ўринни эгаллади. Жорий ўқув йилида Романовская Инна Николаевна инглиз тили фани бўйича “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли 1 ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этди.

Ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлигини ошириш бўйича, инглиз тилини ўрганиш укитувчилар-3бўйича махсус ўқув курси ташкил этилди. Бу ўқув курси тренери Шукуров Шаҳзод, Содиқов Насим (компьютер саводхонлигидан), Муртазина Диана, Тожибоева Феруза, Сафиуллина Ирина, Тян Еленалар (инглиз тилидан ) ўқитувчиларга режа асосида ўқув машғулотларини ўтмоқда. Ўқув курсига ўқитувчилар тўлиқ жалб этилиб, мунтазам равишда таълим-тарбия жараёнига замоновий ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш кўникмаларинимустаҳкамлаш, инглиз тилини ўрганиш мақсадида ташкил этилган курслар режа жадвали тузилган, режа асосида ўқув курслари ўтилмоқда.

Мактаб-интернатда дарс самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Булар жумласига математика ўқитувчилари Усмонова Саодат, Кочурова Ольга, Туробов Фаррух, инглиз тили ўқитувчилари Романовская Инна, Мустафина Диана, Муртазина Диана, тян Елена, Суюндукова Гулчеҳра, Кочурова Анастасия, тарих фани ўқитувчилари Урдушева муқаддас, Бекназаров Зайниддин, она тили ўқитувчилари Бобожонова Дилафруз, Каримова Мухайёларни кўрсатишимиз мумкин.

Ёш ўқитувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг фаоллигини ошириш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш борасида мактаб-интернатда «Устоз-шогирд» мактаби ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Т/р Устоз ўқитувчининг исми ва фамилияси Фани Шогирд ўқитувчиларнинг фамилияси ва исми
1. Исмоилова Фарида Она тили ва адабиёти Баратова Санобар
Абдуллаева Нигора
Каримова Мухайё
2. Короткова Татьяна Рус тили ва адабиёти Муратова Анастасия
Тян Елена
Каримова Саида
3. Агишева Зульфия Инглиз тили Очилова Шахло
Муртазина Диана
Таджибаева Феруза
4 Суюндукова Гульчехра Инглиз тили Романовская Инна
Азизова Эльнара
Кочурова Анастасия
5 Рахманова Надира Инглиз тили Ашурова Феруза
Мустафина Диана
Суюнов Улугбек
6 Чернышева Нина география Хамдамов Салохиддин
7 Худойбердиева Уриной Биология Одилова Сурие
Рустамов Акбар
Насимова Гулноза
8 Урдушева Мукаддас Тарих Бекназаров Зайниддин
Негматулин Ринат
9 Ан Неля Бошлангич таълим Бибарсова Эльмира
Абдурахмонова Дилбар
10 Усманова Саодат математика Кочурова Ольга
Шукуров Шахзод
Туробов Фарух
11 ИсаеваГулнора Миллий истиклол гояси Суннатов Умид
Ганиев Азиз
Хон Наташа

Мактаб-интернатида фан ва қизиқишлар бўйича тўгараклари фаолият юритиб келмоқда. “Ёш биологлар”, “Ёш физиклар”, “Ёш қаламкашлар”, “Волейбол”, “Стол теннис”, “Баскетбол”, “Футбол” тўгараклари шулар жумласидандир. Инглиз тили ва рус тили фанларини чуқур ўрганиш мақсадида барча синфларда қўшимча машғулотлар ўтилиши ташкил этилган.

Таълим муассасамизда ҳар хафтада Урдушева Муқаддас ва Очилова Шахло ташкилотчилигида фанлар бўйича «Интеллектуал ринг» беллашуви ўтказиб келинади. Шунингдек, Туробов Фаррух ташкилотчилигида синфлар кесимида «Ёш шахматчилар» мусобақаси ўтказилди ва ғолиб ўқувчилар тақдирланди.

Услуб бирлашмалар йиғилиши хар ойда белгиланган саналарда ўтказиб келинди ва ундаги масалалар мухокама қилинди ва ечими борасида аниқ кўрсатмалар асосида иш олиб борилди.

Мактаб-интернатда фан ойликлари белгиланган режа асосида ўтказилди ва бунда ўқувчилар билими ва салохияти ҳам назорат қилинди. Бу борада аниқ таҳлиллар асосида ўринлар белгилаб борилди. Фан ойликлари қуйидаги жадвал асосида иш олиб бормоқда:

ой фан Масъул ўқитувчилар
1 Сентябрь География Ш.Амирова, Н.Чернишова
2 Октябрь Она тили ва адабиёти Ф.Исмаилова, С.Баратова, Н.Абдуллаева, М.Каримова, Д.Бобожонова
3 Ноябрь Рус тили ва адабиёти Т.Короткова, Ш.Очилова,З.Агишева, С.Каримова
4 Декабрь Миллий истиқлол ғояси туркумидаги фанлар Г.Исаева,У.Суннатов
5 Январь Тарих, ҳуқуқшунослик Г.Исаева, М.Урдушева, Р.Бекташев,Суннатов У.
6 Февраль Математика, информатика О.Кочурова, У.Саримова,С.Усмонова, А.Одилов, Ш.Шукуров, Ф.Туробов,Ю.Юсупова
7 Март Жисмоний тарбия, биология, кимё, физика Э.Ибрагимов, А.Рустамов, З.Маматкулова, У.Худойбердиева, С.Одилова,Р.Болтаева, Ф.Туробов,Ю.Юсупова
8 Апрель Эстетик йўналишдаги фанлар: Расм, меҳнат Н.Ан, Н.Хон
9 Май Инглиз тили Г.Суюндукова, Ф.Ашурова, И.Романовская

2011 йилнинг октябрь ойида она тили ва адабиёти фани ойлиги ўтказилди. Бунда ўқитувчилардан Ф.Исмоилова, С. Баратова, М. Каримова, Н. Абдуллаева, Д.Бобожоновалар фаоллик кўрсатишди. Бу ойда Навоийхонлик кечалари, иншолар танлови ташкил этилди. 21 октябрда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан «Она тилим-жону дилим» мавзусида бадиий кеча уюштирилди.

Жорий йилнинг ноябрь ойида рус тили ва адабиёти фани ойлиги бўлиб ўтди. Бунда ўқитувчилардан Т.Короткова, З.Агишева, Ш.Очилова, С.Каримовалар фаоллик олиб боришди. Бу ойда ушбу фандан ҳар бир синфда «Интеллектуал ринг», эртаклардан лавҳали сахна кўринишлари, 8 синф ўқувчилари ўртасида эса беллашувлар ташкил этилди. Айни вактда, яъни декабрь ойида Миллий истиклол ғояси туркумига кирувчи фанлар ойлиги ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Конституциямизнинг 19 йиллига бағишлаб уюштирилган тадбирга Тошкент Давлат Юридик институти катта ўқитувчилари ташриф буюришди. Ушбу тадбир юқори савияда бўлиб ўтди.

Ушбу фан ойлиги муносабати билан «Сиз қонунни биласизми?» мавзусида 7,8,9 синфлар ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Шунингдек, 5 синф ўқувчиларининг тақдимот кечаси ўтказилди. Фан ойликлари юқори савияда ва қизикарли ўтишига эришилди.

Тадбирлар оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилди. Она тили ва адабиёти ўқитувчиси М.Каримованинг мақолалари ҳамда ўқувчиларнинг шеърлари газеталарда чоп этилди.

«Miss UMID» тадбиридан лавҳаМактаб-интернатда тадбирлар ўтказилишига алоҳида эътибор ва маъсулият билан ёндашилади. Ўқув йилини бошлаш муносабати билан ташкил этилган «Билимлар куни» тадбири, ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишлаб “Азиз устоз” байрам дастури, Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган «Балли йигитлар» тадбири, 8 март кунига бағишланган «Miss UMID» тадбири, «Наврўз» умумхалқ байрами тадбири, “Хотира ва қадрлаш куни” ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари юкори савияда ўтказилди. Бундан ташқари, буюк аждодларимиз, файласуф ва олимлар таваллуди куни, мухим саналар кунларига бағишланган тадбирлар ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.

2 сентябрда барча синфларда «Буюк ва муқаддассан Мустақил Ватан!» шиори остида мустақиллик дарслари ўтказилди.

Ўт учирувчилар билан учрашувМактаб-интернатда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари томонидан давра суғбатлари уюштирилди. Шунингдек, белгиланган ойликлар(«Диққат пиёда», «Харакат хавфсизлиги ойлиги», «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ва х.к)да ўқитувчилар ва ўқувчилар билан йиғилишлар ташкил этилди ва бу йиғилишларда ўқувчиларнинг вазифалари ва тарғибот ишларида фаоллиги уқтирилди.

Таълим муассасасида йил давомида фанлардан мониторинг ўтказилиб келинди. Ўқув йили якунига кўра ўтказилган мониторинг натижалари таҳлил этилди

Мактаб-интернат ходимлар вилоят ва Республика миқёсида ташкил этилган умумхалк хашарларида, оммавий тадбирларда фаол иштирок этишди.

Таълим муассасида фаолият курсатаётган барча фан ўқитувчиларининг иш режаси тўлиқ бажарилишига эришилди.

Таълим муассасида 2011-2012 укув йилида 115 нафар ўқувчилар 9-синфни битириб, Ота оналар билан учрашувтаълимнинг кейинги боскичига тўлиқ қамраб олинди. Битирувчи синф ўқувчилари билан таълимнинг кейинги босқичини қайси таълим муассаси(академик лицей, касб-хунар коллежи)да давом эттириши бўйича 3 марта сўровномалар ота-оналарнинг иштирокида ўтказилди. 9-синф битирувчиларини ўз йўналишларини тўғри танлашлари, келгусидаги ўқишни кайси лицей ёки коллежда давом эттириши, бу борада нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан мактаб психологи томонидан ўқувчиларга ва ота-оналарга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мактаб-интернатда синфдан-синфга ўтиш имтихонлари ва якуний Давлат аттестацияси жадвали ишлаб чиқилди

Жорий йилда инглиз тили ўқитувчиси, тажрибали устоз Суюндукова Гулчехра «Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги» кўкрак нишони билан, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, ўз касбининг фидоийси Каримова Мухайё «Халқ таълими аълочиси» нишони билан тақдирланди.

Жорий йилнинг 2 декабрида мактаб-интернатда «Ўқувчилар билимининг Давлат таълим стандартларига мослиги даражаси мониторингининг такомиллаштирилган механизмини амалиётга жорий этишдаги вазифалар», «Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида билимлар беллашувини ташкил этиш ва ўтказишнинг такомиллаштирилган механизмини амалиётга жорий этишдаги вазифалар», «Давлат дастури доирасида яратилган шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда таълим сифатини оширишда халқ таълими тизими ходимларининг масъулияти ва жавобгарлиги (Маърузачи: Б.Данияров Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари)», «Дарс – муқаддас» умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш буйича тавсиялар», «2010-2011 ўқув йилида
таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш режасининг ижроси тўғрисида», «Интерфаол методлар ва уларни мактаб дарсларида қўллаш» мавзуларида семинарлар ташкил этилди.

Мактаб-интернат директори Суярова С.З. малака ошириш курсидан кайтгандан сунг,март ойининг 9-санасида «Ўқитувчи компоненти» мавзусида ўқитувчиларга ўқув семинар машғулоти ўтдилар.

Шунингдек, фан олимпиадаси ва билимлар беллашувида янада яхши кўрсаткичларга эришиш мақсадида ўқувчилар билан мунтазам шуғулланиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўқув даргоҳида олиб борилган ишлар таҳлили шуни кўрсатадики, ютуқлар билан биргаликда бир қанча камчиликлар ҳам кузатилди.

Инглиз тили ўқитувчиси, тажрибали устоз Суюндукова Гулчехра «Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, ўз касбининг фидоийси Каримова Мухайё «Халқ таълими аълочиси» нишони билан тақдирланди.

Инглиз тили ўқитувчиси Тян Еленанинг янги педагогик технология асосида ташкил этган очик дарсида.

Математика фани бўйича ташкил этилган «Қувноқлар ва зукколар» тадбири.


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

2 thoughts on “Мактаб ҳаёти

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*