Педагогический опыт

Муаллим – камолот ичра кўзгудир
Жаҳонда муаллим бўлмаса агар
Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар. (
Абу Абдуллоҳ Рудакий)

Мен ҳам барча касбдошларим каби ўз педагогик фаолиятим давомида касбий маҳоратимни доимий ошириб боришга, педагогик фаолиятимга ижодий ёндашишга ҳаракат қиламан.. Педагогик фаолиятимни “Дарс муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Узлуксиз ва узвий”, “Мураккаб фан-ўрганаман”, “Пухта режа-самарали натижа” photo - Nematova Hulkarтавсия ва тадбирлари ҳамда “Яхши муаллим-сифатли таълим” инновацион-педагогик тавсиялар мажмуаси асосида шакллантиришга ҳаракат қилмоқдаман.

Педагогик фаолиятнинг асосини дарс ташкил этади. Ўқитувчи муваффақиятининг биринчи шарти дарс босқичларини тўғри режалаштиришдир. Дастлаб дарснинг мавзуси ва мазминидан келиб чиқиб, дарс мақсадларини, яъни таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларни белгилаб оламан. Шунингдек, бугунги кунда компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартлари талабидан келиб чиққан ҳолда, мавзу юзасидан ўқувчиларда шакллантирилиши лозим бўлган муайян компетенцияларни белгилаб оламан.

Дарснинг туридан келиб чиқиб, яъни янги билимларни шакллантирувчи, ўқувчилар БКМ ларини ривожлантирувчи, умумлаштирувчи, назорат қилувчи-дарс усули ва шаклларини аниқлаб оламан.

Дарс шакллари: Дарсларни мусобақа дарси, ижод дарси, синов дарси, ижодий ҳисоботлар дарси, семинар дарс ва саёҳат дарс шакллари асосида ташкил этаман.

Дарс усуллари: Дарсларни ноанъанавий таълимнинг интерфаол, инновацион усуллари асосида ташкил этаман, чунки бу усулдаги дарсларда ўқувчи ўқув жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучига айланади, ўқувчиларда мустақил фикрлаш ўсади, ижодкорлик шаклланади, мустақил ишлаш кўникмалари ҳосил бўлади, энг муҳими, мантиқни, моҳиятни англаб этишга, фикрларни асослай олиш, олган билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларининг шаклланишига, коммуникатив, маданий, ахборотдан фойдаланиш каби компетенцияларнинг шаклланишига олиб келади. Бу эса олдимизга қўйган бош мақсадимиз-интеллектуал салоҳиятли комил инсонни тарбиялашда муҳим омил бўлади.

Дарс жараёнида “Ақлий ҳужум”, “Кластер”, ”БББ”, “Венн диаграммаси”, “Синквейн”, “Ролли ўйин”, «Танқидий фикр», “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Ҳар ким ҳар кимга ўргатади”, “ФСМУ технологияси” каби интерфаол усуллардан ўринли фойдаланаман. Бу усуллар ўқувчиларни уқиб олиш кўникмаси билан қуроллантириш, уларнинг ахборот олиш ва ишлов бериш усулларини эгаллашларига ёрдам беради, фикрларни ривожлантиришга йўналтиради, ўқувчиларни ўйлашга ўргатади. Ўқувчилар усуллардан фойдаланиб ўқув материалларини таҳлил қиладилар, солиштирадилар, умумлаштирадилар ва фарқлайдилар. Шу билан биргаликда, мен ўқувчиларимнинг қизиқишларини ўстириш, уларни ижодий ва мустақил фикрлашга ўргатиш, уларда оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантириш, эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини амалиётда қўллай олишни шакллантириш мақсадида ўз фаолиятимда турли метод ва усулларни қўллайман.

Ўтган мавзуни мустаҳкамлаш босқичида: Ўтган мавзуни мустаҳкамлашда «Икки қисмли кундалик» дидактик ўйинини қўллайман. Ушбу дидактик ўйин ўқувчиларда зеҳнни чархлайди.7-синфда “Алишр Навоий. –ган қўшимчали сифатдошларнинг қўлланиши” мавзусини ўтишда бу ўйин жуда қўл келади. Ўқувчиларга Алишер Навоийнинг ҳаёти ҳамда ижоди слайд, видеолавҳа намойиш этилади. Ўқувчиларнинг хотираларини синовдан ўтказиш мақсадида уларни икки гуруҳга бўламиз. Биринчи гуруҳ вакиллари “Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли”, иккинчи гуруҳ вакиллари эса “Навоий ижодига бир назар” сарлавҳаси остида маьлумотларни тақдим этишади. Жавоблар дарс давомида берилган маьлумот билан бир қаторда, қўшимча манбаларни келтириш ҳам айни муддаодир. 

🔥77 раз просмотрено
55863853