Ҳозирги кунда инсон ҳаётини компьютерсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шундай экан, қўйидаги саволлар ўринли: Компьютернинг ўзи нима? У қандай тузилган? Компьютернинг имкониятлари қандай? Унинг асосий вазифаси нималардан иборат? Инсонга қандай ёрдами тегади-ю, қандай зарари бор? Шу ва бошқа саволларга жавоб топишга қўйидаги мақолада ҳаракат қиламиз. Инсон тафаккурининг маҳсули бўлган компьютер жуда керакли машина ҳисобланади: банк, шифохоналар, давлат идораларида компьютерсиз иш тўхтаб қоладигандай гуё…
Компьютер қандай тузилан ❓
Компьютер 4 асосий қурилмалардан иборат: Монитор (экран), система блоки, клавиатура, сичқонча.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, яқин кунларгача компьютернинг асосий қурилмалар сафига сичқонча кирмас эди, сабаби у сиз ҳам бемалол бошқарса бўларди. Лекин юқори технологиялар ва интернетнинг вужудга келиши билан сичқончасиз компьютерни бошқариш умуман мумкин бўлмай қолди. Шуни ҳам қўшиб ўтиш керакки, бугунги кунда система блокини кўпчилик «процессор» деб атайди 🙂 .
Монитор
Монитор деб аталувчи қурилма телевизор экранига ўхшаш вазифани бажаради, яъни чизилаётган расм, ёзилаётган расмлар, кўрилаётган фильм унда намоён бўлади. Монитор қўйидаги 3 турга бўлинади:
Клавиатура устига ҳарф, сон ва бошқа белгилар ёзилган. Унинг ёрдамида компьютерга турли маълумотлар ва бўйруқлар киритилади.
Компьютерни қулай усулда бошқариш, баъзи ишларни осонгина бажариш учун «сичқонча» деб аталувчи қурилмани қўллаш мумкин. Компьютер сичқончаси шарли, лазерли ва симсиз бўлиши мумкин. Одатда сичқончадаги чап тугма танлаш ёки бўйруқ бериш, ўнг тугма ёрдамчи амаллар бажариш учун қўлланилади. Бу рўйхат контекст меню дейилади.
Система блоки ҳимоя ғилофига ўралган электрон схемалар ва қурилмалардан иборат. У кейс деб хам аталади.
Электрон схемалар яхлит асосга йиғилган бўлиб, асосий плата (она плата / motherboard) дейилади.
Асосий (она) плата
Процессор
Компьютернинг энг асосий хусусиятини асосий платада жойлашган процессор (инглизча CPU — Central Processing Unit — жараёнларни бошқарувчи марказий қурилма) деб аталувчи электрон схема белгилайди. У компьютернинг барча қурилмаларини бошқаради ва унинг турига қараб компьютерга баҳо берилади.
Маълумотлар қандай сақланади ❓
Биз маълумотларни (кино, клип қўшиқ, мусиқа, расмлар, ҳикоялар, рефератлар) дафтарлар, китоблар, магнит тасмалар ва бошқа воситалар ёрдамида узоқ вақт сақлай оламиз. Компьютерда ҳам маълумотларни узоқ вақт сақлаб қўйиш имконияти бор. Бунинг учун асосан магнит дисклар ва компакт дисклар ишлатилади. Магнит дискларнинг қаттиқ ва эгилувчан турлари мавжуд.
Винчестер
Қаттиқ дисклар винчестер (инглизча HDD — Hard Disc Drive — қаттиқ диск) деб аталиб, одатда у система блокида жойлаштирилади. Винчестер икки турга бўлинади (ATA, SATA).
Компакт дисклардаги маълумотларни ўқиш учун CD-ROM ёки DVD-ROM қурилмаси ишлатилади. Винчестер, компакт диск ва дискетлардаги маълумотлар компьютер электр манбасидан узилган ҳолда ҳам сақланиб қолади. Шу сабабли уларни умумий ном билан компьютернинг ташқи хотираси деб атаймиз.
Тезкор хотира
Шунингдек, тезкор хотира (инглизча RAM — Random Access Memory) қурилмаси мавжуд бўлиб, у ишлаш жараёнида процессор фойдаланадиган барча ахборот ва дастурларни ўз ичида сақлайди. Уни тезкор дейилишига сабаб бошқа хотираларга нисбатан ахборот алмашинуви минглаб ёки миллионлаб тездир. Тезкор хотира қурилмасида сақланадиган маълумотлар компьютер электр манбаидан узилганда ёки қайта юкланганда ўчиб кетади.
Тезкор хотира турлари:
Ўз вақтида иштатилган ёки ишлатилаётган тезкор хотиралар қўйидагилардир:
SIMM 30
30 бўлинмалик SIMM (Single Inline Memory Module — Ягона қаторда жойлашган хотира модули). 286 — 486 процессорли компьютерларда илгари ишлатилган. Хозирда тарихга айланган.
SIMM 72
72 бўлинмалик SIMM. Ушбу хотира икки турга бўлинган: FPM (Fast Page Mode) ва EDO (Extended Data Out). FPM тури 486 процессорлик ва биринчи Pentium компьютерларида 1995 йилга қадар ишлатилган. Сўнгра EDO тури яратилган. Ташқи кўриниш жиҳатидан икки тури бир хил, фақат маркерланган қоғози ёрдамида ажратса бўлади.
DIMM
Ушбу хотира тури SDRAM (Synchronous DRAM — Баравар ишлайдиган хотира) деб ҳам номланган. 1996-2001 йиллар оралиғида кўпгина Intel чипсетлари, шу қаторда Pentium ва Celeron процессорлари ҳам ушбу хотира турини ишлатган. Кейинроқ DDR асри бошланиб, симм ва димм турлари тарихга айланган. Ҳозирги кунда янги давр — DDR (DDR2, DDR3) хотиралари даври дейиш мумкин.
DDR
DDR (Double Data Rate)ни SDRAMнинг давоми сифати қараш мумкин. Ушбу модуль жахон бозорига 2001 йилда чиққан. DDR ва SDRAM нинг фарқи шундаки, DDR бажарадиган ишни тезлаштириш мақсадида такт частотасини икки марта купайтириш ўрнига, бир такт ичида маълумотларни икки марта жўнатади.
DDR2
DDR2 (Double Data Rate 2) – DDRнинг янгиланган ва кучайтирилган тури. DDR2 хотираси 2003 йилда яратилиб, унга мос чипсетлар 2004 йилнинг ўрталарида яратилган. DDR2 нинг DDR дан фарқи – механизмнинг мукаммалаштирилгани ҳисобига бирмунча катта такт частотасида ишлай олиш имкониятидир. DDR2 DDRдан ташқи кўриниш жиҳатидан катта фарқ қилади, у 184 бўлинмачалардан (DDRда шунча) 240га оширилган (DDR2 да).
DDR3
DDR2 хотира модули каби, DDR3 ҳам 240-лик бўлинмачалардан ташкил топган, аммо электр токи томондан мос эмас. Шунинг учун кескин фарқ қилади:
Модем
Компьютерни глобал тармоққа улаш учун унга махсус қурилма — модем (модулятор-демодулятор) ўрнатилиши шарт. Модем телефон тармоғи орқали Интернет провайдерига уланиб, Интернет каби глобал тармоқда ишлаш имконини яратади. Модемларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
Принтер
Компьютерда тайёрланган расмлар ва матнлар (ҳикоя, реферат ва бошқалар)ни «принтер» деб аталувчи қурилма ёрдамида қоғозга чоп этиш мумкин. Ўз навбатида принтерлар босма (матрица-ўйма қолипли) пурковчи ва лазерли турларга бўлинади.
Шунингдек, сўнгги вақтларда принтерларнинг янги авлоди — 3D принтер ривожланмоқда.
🔥21.9 K раз просмотрено
Яхши. Енди компьютерда мальумотлар канака сакланади,курилмалар бир-бири билан канака хамжихат болади,яни улар канака кодланади.Нима учун 2 Сонок системасинда киритилади. Шу мавзуларда малумот киритинг