Биз ҳақимизда мақола — «Мактаб-лаборатория педагогларининг шижоати»

«Мактаб-лаборатория педагогларининг шижоати»

Мультимедиа умумтаьлим дастурларини ривожлантириш маркази қошидаги мактаб-лабораторияларнинг (Жиззах вилояти Халқ таьлими бошқармаси тасарруфидаги “Умид” номли мактаб-интернат, Жиззах туманидаги 4-сонли, Тошкент вилоти Қибрай тумандаги 14-сонли, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 50-сонли мактабларнинг) педагоглари учун электрон интерфаол доска ва бошқа интерфаол қурилмалардан ҳамда электрон таьлим ресурсларидан фойдаланиш мавзусида жорий йилнинг 6-9 январ кунлари семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Мазкур ўқувларда электрон интерфаол доска ва бошқа интерфаол қурилмалардан ҳамда электрон таьлим ресурсларидан фойдаланиш бўйича керакли билим ва кўникмаларни эгаллаган тингловчиларга “Марказ қошидаги мактаб-лабораторияларнинг муаллифлар гуруҳларида ишлаш учун тегишли тайёргарликдан ўтганлиги ва уларга халқ таьлими муассасаларида тегишли мавзулар бўйича тренинглар ўтказиш ваколати берилганлиги” тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Курсларда жуда катта қизиқиш билан иштирок этган тингловчилар электрон ахборот-таьлим ресурсларини (ЕАТР) яратиш бўйича улкан режаларни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди. Яратилаётган ҳар бир ЕАТР ўқувчиларга анчагина мураккаб ғоялар ва ходисаларни, қабул қилиниши қийин бўлган янги тушунчаларни осонлик билан эгаллашларида катта ёрдам бериши, қолаверса, ўқувчиларни янада ижодий ишлаб, ўзларига нисбатан ишонч пайдо бўлишини таьминлаши уларнинг янги ЕАТР ларни яратиш борасидаги мақсадларини янада мустаҳкамлади.

Улар ўз таьлим муассасаларига янгича ижодий шижоат билан қайтишди.


🔥28 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853