Нақд пуллар қандай ҳолларда тўловга яроқсиз ҳисобланади?

Марказий банкнинг 2018 йил 29 июнда 3028-сон билан давлат рўйхатига олинган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома”сида “сўм”нинг тўловга яроқлилик белгиларни аниқлаш қоидалари белгиланган.

устама ustama

Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги банкнотларни монеликсиз тўловга қабул қилишлари ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари лозим:

а) ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бўлган пуллар;

б) йиртилган ва елимланган пуллар, агар пулнинг иккала қисми шак-шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса;

в) бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;

г) шикастланиш тури ва жойлашишидан қатъи назар, банкнот тўлиқ ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллар.

Шикастланиш туридан қатьи назар (шакли бузилган, пачоқланган, сийқаланган, тешилган, қирқилган, синдирилган, ишқорга солинган, бирор бир металл билан пайвандланган, оловда эритилган, кўкариб ва қорайиб кетган) ўзининг тўла ҳажмини ва олд тарафидаги қиймати тасвирини сақлаб қолган ҳамда ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмайдиган металл тангалар тўловга яроқли ҳисобланади. Шикастланган пуллар “эскирган” пуллар тоифасига киритилиб банклар томонидан улар шу қийматдаги тўловга яроқли пулларга алмаштириб берилади.

манба

🔥1.8 K раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853