Информатика фанидан имтиҳон саволлари (2022)

Мазкур методик тавсияда якуний назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир якуний назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги информатика ва ахборот технологиялари курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.

informatika yillik ish reja

Имтиҳон материаллари Республика таълими марказининг навбатдаги илмий-методик кенгашида муҳокамага қўйилиб, тавсия қилинди (2022-йил 30-мартдаги 1-сон Илмий-методик кенгаш қарори). Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-, 11-синф ўқувчилари якуний Давлат аттестациясини ўтказиш бўйича методик тавсия ва материалларини тижорий мақсадда кўпайтириб тарқатиш таъқиқланади. Умумий ўрта таълим муассасалари методбирлашмалари якуний Давлат аттестация материалларига 15-20% гача ўзгартиришлар киритиши мумкин.


Информатика ва ахборот технологиялари фанидан
2021-2022-ўқув йили умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 11- синф ўқувчилари учун якуний давлат аттестацияси ўтказиш бўйича методик тавсия ва материаллар

Мазкур методик тавсияда якуний Давлат аттестациясини ўтказиш бўйича
кўрсатмалар берилган. Ҳар бир имтиҳон топшириқлари умумий ўрта таълим мактабининг 5-11-синф Информатика ва ахбоорот технологиялари ўқув фани Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари асосида тузилган.
Ҳар бир имтиҳон топшириқлари 9-синф учун умумий ўрта таълим мактабларидаги 8-, 9-синф Информатика ва ахборот технологиялари дарслигидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар 8-, 9-синф (2020-йил) дарслиги асосида тузилган. Билетларда 3 та топшириқ бўлиб, 2 та топшириқ назарий ва 1 та топшириқ амалий иш шаклидан иборат. Ўқувчиларга танлаган билет топшириқларини бажариш учун (50 минут) вақт берилади.

11-синф учун эса имтиҳон топшириқлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 5-11-ўқув дастуридаги мавзуларни қамраб олган ва 6-, 7-синф (2017-йил), 8-, 9-синф (2015-йил), 10-синф (2017-йил) ҳамда 11-синф (2018-йил) дарсликлари асосида тузилган. Билетларда 3 тадан топшириқ бўлиб, 1 та топшириқ назарий ва 2 та топшириқ амалий иш шаклидан иборат.

Ўқувчиларга танлаган билет топшириқларини бажариш учун (60 минут) вақт берилади. Информатика ва АТ фани чуқурлаштириб ўтиладиган синфларда метод бирлашма қарори билан ўқув дастурига мос келадиган биттадан қўшимча топшириқ киритишлари мумкин. Бунда ўқувчиларга ечимларни изоҳлаш учун қўшимча равишда вақт берилиши лозим.

Имтиҳоннинг ҳар бир саволига берилган жавоб учун ўқувчи «5» баллик рейтинг асосида баҳоланади. Баллар умумлаштирилиб, ўртача балл чиқарилади. Масалан: 5+4+3=12:3=4.

 

🔥2.2 K раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853