Мактаб-интернати анъанасига содиқ қолган холда, кўп йиллардан бери хар ўқув йилининг бошида серғайрат, чаққон ва аълочи ўқувчилар ичида ўтказиладиган президентлик сайлови бу йил ҳам ўзгача шукухда ўтди.
Бу йилги сайловда 743та ўқувчи 10та номзод ичидан мактаб-интернати президентини танлашди. Ўтган йилги сайловлардан фарқли ўлароқ, бу йил қизлар ўз номзодларини қуйишмади. Демак, натижалар қўйидагича:
Нарзиқулов Ислом — 220та овоз
Маннонов Муҳаммад — 115та овоз
Хидиров Жахонгир — 100та овоз
Бурхонов Шаҳзод — 70та овоз
Хасанов Азамат — 68та овоз
Мустафоев Жамшид — 55та овоз
Илашбоев Сарвар — 43та овоз
Отақулов Сухроб — 33та овоз
Бурхонов Шахбоз — 22та овоз
Мукаров Акбар — 5та овоз
Сайлов комиссияси томонидан 13та бюллетень бузилган деб топилди ва улар сайлов натижаларига қўшилмади. 9«В» синф ўқувчиси Нарзиқулов Ислом «Умид» мактаб-интернати президенти этиб сайланди ва президентлик қасамёдини қабул қилди.
Куннинг иккинчи ярмида фаоллар залида ўз-ўзини бошқариш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир нечта йўналишга вакиллар сайланди ва 2014-2015 ўқув йили учун дастур ишлаб чиқилди.
🔥31 раз просмотрено
Мукаров роса оркада колиб кетибди-ку а? ))