Харбийлар билан учрашув

26-сентябрь санасида мактаб-интернатнинг фаоллар залида «Ватанга хизмат – муқаддас бурч» мавзуcида харбийлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Жиззах туманидаги 08918-ҳарбий қисм капитани Ҳакимов У., катта лейтенант Турсунов С., шартнома асосидаги оддий аскар Юсупова И., ВХТБси маънавий ишлар бўйича маъсул ходим Ниғматова Ф. ва мактаб-интернат директори Суярова С.лар қатнашишди.

Катта лейтенант Турсунов С., харбийлик касбининг нақадар шарафли ва машаққатли эканлиги  ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.  Капитан  Ҳакимов У. эса ўқувчиларнинг қизиққан саволларига жавоб берди.


Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳарбийлик, том маьнода, шарафли касбдир. Бу касбни эгаллаш ҳар бир ўғлонимизга юксак шараф ва ота-оналарнинг қалбидаги ифтихор ҳам орзусидир. Бу амалга оширилган изчил ислоҳотлар, соҳа вакиллари учун яратилаётган беқиёс имконият ва имтиёзлар самараси, десак, янглишмаган бўламиз.

Президентимиз бугунги кунда армия сафларидаги йигитлар замонавий ахборот, компьютер технологияларини, хорижий тилларни пухта эгаллаган ва энг асосийси — ҳаёт ҳақида ўзининг мустақил фикри ва қарашига, ахлоқий-маьнавий қадриятларига эга бўлган, ташкилотчилик сирларини эгаллаган ёшлар эканлигини қайта-қайта алоҳида таькидлаган. Улар кириш тестларидан ва битирув тестларидан муваффақиятли ўтган тақдирдагина Ватан ҳимоячиси ёки Олий таьлим муассасаларига ўқишни давом эттиришга имтиёзга эга бўладилар. Улар олий мактабларга кириб гурух сардори, Камолот ЁИҲ рахбарлари бўлиб ташкилотчиликларини намоён қилишади.

Ҳарбийлар армиямизнинг мустаҳкам таянчлари, мустақил юртимиз ёрқин келажаги, халқимиз фаровонлигининг ишончли кафолати бўлиб Ватанимизнинг тинч ва осойишта, осмонимизнинг мусаффо бўлишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Уларга бу йўлда омадлар ва зафарлар тилаймиз!


харбийлар билан учрашув

харбийлар билан учрашув (7)

харбийлар билан учрашув (1)

харбийлар билан учрашув (2)

харбийлар билан учрашув (3)

харбийлар билан учрашув (5)

харбийлар билан учрашув (6)

🔥329 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853