Боланинг мактабдаги 6 муаммоси (ота-оналарга фойдали маслахатлар)

Кичик масалалар болалар наздида жуда улкан муаммодек кўриниши мумкин. Шу сабабдан уларни ҳал этишда сизнинг ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлашингиз ғоят муҳим. Хўш, болалар руҳияти билан боғлиқ вазиятларда қандай йўл тутишимиз керак? Бу ҳақида психолог Шаҳноза Халилова тавсия беради.

1.Агар мактабга боришни истамаса…

Проблемы в школе у ученикаБолалар эрталаб уйқудан уйғонишга қийналганликлари учун мактабга боришни исташмайди. Тадқиқотчилар 5-6 ҳафтадан кейин бола янги кун тартибига ўрганишини таъкидлашмоқда. Шу сабабдан фарзандингиз кун тартибига қатъий риоя қилишини назоратга олинг. Спорт тўгараклари ёки қўшимча машғулотларга яхшиси 3-4 ойдан сўнг жалб қилинг.

2.Дарсга қизиқмаса…

Бошланғич синф ўқувчилари бу муаммога деярли дуч келишмайди. Эсини таниган болалар эса тушунмаганида, дарсга тайёр бўлмаганида қизиқмаслиги мумкин. Бола мавзуни билмаганидан қўрқиб, 45 дақиқа таҳликада ўтиради. Бундай вазиятда ўзингиз мавзуларни тушунтиринг. Аммо қўшимча дарслар билан юкламани ошириш тавсия этилмайди.

3.Мустақил дарс тайёрламаса…

Бола ёшлигидан ҳар нарсани тайёрига эришиб ўргангани учун дастлаб дарсларни ҳам ота-онаси билан бирга тайёрлашни хоҳлайди. учебаШунинг учун ота-оналар тайёр жавобни эмас, айнан нимани тушунмаётганлигини аниқлашлари ва ўша мавзуни фақатгина тушунтириб беришлари лозим. Бундан ташқари, бола билан ҳафтада беш кун эмас, айтайлик, фақат уч кунгина бирга дарс тайёрлашга келишиб олинг. Қолган кунлари эса тайёрлаган дарсини фақат текшириб беринг ва албатта, мақтаб қўйиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.

4.Масхара қилишса…

Бундай вазиятда ўқитувчи, директор ёки дилозорларнинг ота-онаси билан гаплашишга шошилманг. Шундай қилсангиз, болангиз энди «чақимчи» тамғасини ҳам кўтариб юришга мажбур бўлади. Яхшиси, фарзандингизнинг муаммога нисбатан қарашини тўғри шакллантиришга ҳаракат қилинг. Агар шунда ҳам вазият ўзгармаса, унинг дўстлари билан ишлашга тўғри келади.

5.Доскага чиқишдан қўрқса…

Ученик у доскиБола ўқитувчисидан ёки жамоа олдида нутқ сўзлашдан қўрққани учун доскага чиқишдан чўчийди. Аввалига ўқитувчисидан ёзма равишда илтимос қиларсиз. Бу орада эса кўпчилик олдида нутқ сўзлаш кўникмаларини шакллантиришга муваффақ бўласиз.

6.Мактаб кийими ёқмаса…

Ўсмирлар мактабга эътиборни тортадиган кийимларни кийишни исташади. Уларни мажбурламасдан, хариддан аввал фарзандингизга ҳар бир либоснинг ўз жойи ва ўрни, шунингдек, мавсуми бўлишини тушунтиринг. Либос танлашда болангизнинг ўзи ҳам иштирок этсин. Агар унинг кийим борасида сизга маъқул бўлмаган тўртта истаги бўлса, улардан иккитасини қондиришингизга келишиб олинг.

🔥635 раз просмотрено

Одна идея о “Боланинг мактабдаги 6 муаммоси (ота-оналарга фойдали маслахатлар)

Добавить комментарий

55863853