Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида нималарни биламиз? (видео)

конституцияЎзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси XII-чақириқ Олий Кенгашининг ХII-сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистонда аввал ҳам конституциялар қабул қилинган эди (1927, 1937, 1978 йилларда қабул қилинган). Лекин у конституцияларда Халқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан маҳрум эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов шундай деган эди: «Давлатимизнинг келажаги, халқимизнинг тақдири кўп жиҳатдан Конституциямиз қандай бўлишига боғлиқ». Конституция Италия, Франция, Финляндия каби давлатлар конституциялари тарихини ўрганиб, бизга тааллуқли жойлари олиб тузилди. Бунда БМТнинг Халқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлардан ҳам фойдаланилди. Конституциявий комиссия 1992 йил 26 сентябрда Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйди. Шу бўйича тушган барча таклиф, мулоҳазалар ўрганиб чиқилиб, Конституция лойиҳасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.

Ушбу сахифада Ўзбекистон Республикаси конституциясининг мобил телефонлар учун яратилган дастурини кўчириб олишингиз мумкин.

Юклаб олиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясини юклаб олиш



Конституция қандай хужжат?


🔥3.5 K раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853