Ўз ўзини бошқариш куни бўлиб ўтди

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ”, деган ҳикмат бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади. Мактабимизда яхши анъанага айланиб қолган тадбир — «Ўз-ўзини бошқариш куни» бўлиб ўтди. Шу куни ўқувчилар ўзларини устозлари ўрнида синаб кўришди. Ҳамма дарслар кўтаринки рухда, ўқувчиларни фаоллиги остида ўтди. Мураббийлик нақадар шарафли ва машаққатли, шунингдек бу касб замирида тинимсиз меҳнат турганлигини ўқувчилар чинаккам хис қилишди. Қўйида бир неча фотолавҳаларни келтирамиз.


🔥43 раз просмотрено

Одна идея о “Ўз ўзини бошқариш куни бўлиб ўтди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853