8 синфлар ўртасида “Champions league of Umid” чемпионати

“Champions league of Umid

League Champions of UMIDКеча, яьни 15 апрел куни 8 синфлар ўртасида футбол бўйича ажойиб мусобақа бўлиб ўтди. “Champions league of Umid” футбол чемпионати қурьа ташлаш маросими орқали бошланди. Натижага кўра 8«А» синф 8«В» синфга қарши, 8«Б» синф 8«Г» синфга қарши ўйин олиб боришадиган бўлишди. Футбол ўйинини жисмоний тарбия ўқитувчиси бошчилидаги ҳакамлар бошқаришди. Ҳар бир жамоада 5 тадан ўйинчи ўйнашди. Заҳирада эса 2 киши бўлишди. Жами 7 киши.

Мусобақани 8«Б»  ва 8«Г»  синф жамоалари бошлаб беришди. Ҳар бир ўйин 15 дақиқадан икки тайм даволм этди. 8«Б»  ва 8«Г»  синфлари ўртасидаги ўйинга 8«Б» синф 8«Г» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финалга йўлланма олишди. Иккинчи ярим финал ўйини 8«А» ва ўзини “йўлбарслар” деб атовчи 8«В» синфлари ўртасида ўтказилди. Ўйиннинг 1 – бўлимида Хидиров Жаҳонгир қўполлик ишлатгани учун 7 – дақиқада 2 дақиқа ўйиндан четлатилди. 2 – бўлимда “йўлбарслар” нинг Файзаҳматов Ш. Ўрнига Н. Исломни ўйинга туширишди қўл келди. Н. Ислом ўйинда дубль қайд этди. А. Асадбек ҳам 2 – бўлимда қилган қўполлиги туфайли ўйиндан четлатилди. Якуний ҳисоб 5 -1 8«В» синф ғалаба қозонди.  7 дақиқалик танаффусдан кейин 8«Б» синф ва 8«В» синфлар ўртасида финал ўйини бошланди. Финал ўйини шиддатли ва муросага бой ўтди. Ҳисобни 8«Б»  синф ўйинчиси Назарбек очди. Кейинчалик 8«В» синф йўлбарси Н. Ислом ҳам гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Ҳисоб 1-1. Кейинчалик 8«Б»синф жамоаси яна битта гол урди. Бунга жавобан 8«В»  синф кайфиятини туширмаган ҳолда яна ҳисобни тенглаштирди. Ҳисоб 2:2. Ўйин давомида Н. Ислом ўрнига туширилган “йўлбарслар” нинг ичида чиройли ўйинлари билан ажралиб турувчи Файзаҳматов Ш. ўйинни ўзгартиришга эришди.

Ўйин оҳирида “йўлбарслар” ғалаба қозонди.

Ибодуллаев Ж. 8«В» синф
🔥12 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853