Микроскоп сўзи нима дегани ва уни ким кашф қилган?

Микроскоп сўзининг келиб чиқиши юнончадир: бу сўзнинг биринчи қисми — «кичик», «митти» маьносини англатса, иккинчи қисми — «кузатувчи» маьносини беради. Микроскоп, шундай қилиб, қандайдир ўта кичик нарсани кўзатмоқ демакдир. Микроскопни Шарқда «заррабин» дейишган. Заррабин — кўз илғамас жуда кичик, майда нарсаларни текшириш учун мослашган асбоб.Умуман олганда, текшириладиган нарса кўзга яқин тутилса, каттароқдек туюлади. Лекин уни кўзга тахминан 25 сантиметрданда яқинроқдан олиб қаралса, умуман Микроскопназарга чалинмаслиги мумкин. Бундай пайт, нарса «фокусдан ташқарида» жойлашган, дейилади. Борди-ю, кўз ва текшириладиган нарса орасига оддий қабариқ линза ўрнатилса, у 25 сантиметрдан яқин бўлса-да, барибир «фокус»-да бўлади. Буни катталаштириб кўрсатувчи шишадан фойдаланишга қиёслаш мумкин. Ва оддий катталаштирувчи шиша — бу қадимдан қўлланиб келинаётган содда заррабиндир. Шу боисдан, заррабиннинг ихтиро этилиши тўғрисида гапирар эканмиз, биз мураккаб қурилмали микроскопни назарда тутамиз. Шу топда ҳам гап айнан ана шундай, такомиллашган микроскоп ҳақида кетаяпти.

Мураккаб заррабин қанақа асбоб? Бунингдек заррабинда катталаштириб кўрсатиш икки даражада, икки босқичда юз беради. «Объектив» деб аталган линза дастлабки катталаштирилган тасвирни беради. Бундан ташқари, «окуляр» деб аталган яна бошқа линзалар ҳам борки, улар ўша катталаштирилган тасвирни янада каттароқ ҳажмда намоён этади. Амалиётда фойдаланиладиган объектив ва окулярларда бир неча линзалар бўлади, бироқ аслида тасвирнинг катталаштирилиши икки босқичда амалга оширилади.

Мураккаб микроскоп 1590 ва 1610 йиллар оралиғида ихтиро этилган эди. Гарчанд, зарарбинни аниқ ким яратганлигини ҳеч ким билмаса-да, бироқ унинг дунёга келишини Галилейнинг номи билан боғлашади. Баьзида заррабиянинг отаси деб даниялик олим Левенгукни тан олишади. Бироқ мазкур эътироф Левенгук томонидан заррабинда кўпгина илмий кашфиётлар қилинганлиги учун ҳам туғилган.

Левенгук заррабин ёрдамида узунбурунлилар, бургалар ва шунга ўхшаш бошқа майда ҳашоратлар қандайдир номаьлум ердан урчимай, балки тухумдан ёриб чиқишини исбот қилди. У биринчилардан бўлиб, протоза ва бактерия сингари заррабинбоп мавжудотларни кашф этган олимдир. Ҳозирги кунда заррабин илм-фанда ва саноатда ўта зарур асбобга айланди.

манба: kitob.uz
🔥1.4 K раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853