Жорий йилнинг 23-24-март кунлари 9-синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг III босқичи шаҳримиздаги 1-сонли А.С. Пушкин номли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Қувонарли томони, бир нечта ўқувчимиз совриндорлар қаторида бўлишди.
Булар:
I ўрин — Инглиз тили (таълим рус тилидаги синфлар) Тошпўлатова Дилдора;
II ўрин — Рус тили ва адабиёти (таълим рус тилидаги синфлар) Нўмонжонова Фарангиз;
III ўрин — Рус тили ва адабиёти (таълим рус тилидаги синфлар) Холбоева Севара.
Ўқувчиларимизга келажакдаги ўқишларида муваффақият тилаб қоламиз!
🔥93 раз просмотрено