«Мисс Умид» танлови бўлиб ўтди

Мисс-Умид-узб

2015 йил 8-апрель куни ВХТБга қарашли «Умид» мактаб-интернатида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Мисс Умид» номли қизлар беллашуви бўлиб ўтди. Бу тадбир Юнус Ражабий номли вилоят мусиқали ва драма театри саҳнасида ўтказилди. Тадбир ташкил этиш ва ўтказишда «Камолот» Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати «Умид» мактаб интернати БТ кенгаши ва мактабнинг ўз-ўзини бошқариш қўмитаси катта ташаббус кўрсатди.

Тадбир бошловчилари

Мусобақада битирувчи синф қизлари иштирок этишди, булар:

  • 9«А» синф ўқувчиси Бегимқулова Гулноза;
  • 9«Б» синф ўқувчиси Тўлқинова Нигора;
  • 9«В» синф ўқувчиси Юсупова Ойсара;
  • 9«Г» синф ўқувчиси Йўлдошева Муниса.

1

Мазкур иштирокчи қизларимиз 3та шарт асосида ўзаро беллашдилар, булар:

  1. Танишув;
  2. Шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган икки босқичли «Шоира ҳаёти ва ижоди» шарти;
  3. Спорт шарти.

Тадбирда ўқувчилар миллий қўшиқларга рақс ижро этишди

Иштирокчи қизлар шартлар асосида ўз истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишди. Ҳар бир чиқишларида улар бир бирига муносиб рақиб эканликлари сезилиб турди. Ҳакамларга ғолибни аниқлаш қийин бўлди.

Ҳакамлар қатнашувчи қизларни баҳо қўйишмоқда

Тўпланган баллар ҳисобига кўра 9«А» синф ўқувчиси Бегимқулова Гулноза «Мисс Умид» соврини соҳибаси бўлди. Ғолиб ва иштирокчи қизлар мактаб-интернати томонидан эсдалик совға, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Қўйида иштирокчиларнинг чиқишларидан фотожамламалар билан танишишингиз мумкин:


Манба: www.idum.uz

🔥326 раз просмотрено

5 идей о “«Мисс Умид» танлови бўлиб ўтди

  1. Рахимберди(родитель)

    Ха, хакикатдан ажойиб! Видеотасвирини курдим, чиндан-да ажойиб! Бу курик-танловни Жиззах вилоят телевидениеси, Диёр телеканали, Узбекистон телеканалларида хам эфирга узатса булади. Хаммага рахмат. Иштирокчилар, ташкилий кумита, укитувчилар мехнати самараси куриниб турибди. Бу ишларда куч-кувват тилайман! Ура «УМИД» !

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853