Ота-оналар билан учрашув

Мазкур йилнинг 11 апрель куни мактаб –интернатимизнинг фаолар залида уч томонлама, яъни битирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари, мактаб маъмурияти ҳамда келажакда битирувчи ўқувчиларимизни ўқишга қабул қилиб оладиган ўрта махсус таълим муассасалари вакиллари ўзаро йиғилиш ўтказишди.

Ота оналар билан учрашув

Унда ўрта махсус таълим муассасалари вакиллари ўз ўқув даргоҳлари ҳақида ота-оналарга тақдимот шаклида маълумот беришди. Йиғилишда мактаб-интернати маъмурияти ва психологи томонидан битирувчи ўқувчиларни касбга йўналтириш борасида айрим таклиф ва тавсиялар келтирилиб ўтилди. «Умид» мактаб-интернати директори Суярова С.З. сўзга чиқиб, ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичи бўлган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларига жойлаштириш борасида керакли бўлган талаб ва қонун-қоидалар хусусида гапириб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини келтириб ўтди.

Мактаб-интернати директори нутқ сўзламоқда

Ота-оналар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар олишди. Йиғилиш сўнгида тадбирлар, билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларида юқори ўрин олган намунали ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.



Ота-оналарга ташаккурномалар берилди

Ота-оналарга ташаккурномалар берилди

🔥122 раз просмотрено

Одна идея о “Ота-оналар билан учрашув

  1. Акмал

    «УМИД» мактаб –интернат раҳбарияти ҳамда ўқитувчилар жамоасига соғлиқ, ишларига омад, ёш авлодимизга бераётган билимлари йўлида ҳеч қачон чарчамасликларини тилайман. Фарзадларимизга бераётган билимлари ҳамда кўрсатаётган меҳр ва ғамхўрликлари учун чин қалбдан миннатдорчилик билдираман. Шогирдлари эса ҳеч қачон устозларининг юзларини ерга қаратишмасин, устозлари эса шогирдларининг ютуқларидан доимо фахрланиб юришсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853