«Энг яхши электрон ахборот таълим ресурслари-2015» кўрик танлови

Айни дамда Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан умумтаълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида «Энг яхши электрон-ахборот таълим ресурслари-2015» кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

   Танловга тақдим этилган электрон ресурслар ғоянинг янгилиги, ўзига хослиги, долзарблиги, қамрови, универсаллиги, тарбиявий ахамияти, татбиқ этиш учун тайёргарлик даражаси ва амалдаги дастурлар мазмунига мослиги, интерфейснинг қулайлги ва сифати, электрон ресурснинг бехатолик даражаси, компьютер имконияти доирасида синаб кўрилганлиги каби мезонлар бўйича баҳоланмоқда.

    Кўрик-танлов икки йўналишда: «Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари» va «Умумтаълим муассасалари ўқувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари» номинациялари бўйича бўлиб ўтмоқда. Қувонарли томони шундаки, ушбу кўрик-танловда мактаб-интернатимиз 8«Б»синф ўқувчиси Қудратов Шаҳзод ўзининг VB Maker v1.0 дастури билан вилоятимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Шаҳзодга омад тилаб қоламиз!

Кейинроқ ушбу кўрик-танлов ҳақида тўлиқроқ маълумот берамиз.


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

🔥88 раз просмотрено

Одна идея о “«Энг яхши электрон ахборот таълим ресурслари-2015» кўрик танлови

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853