Куни кеча мактаб-интернатимизнинг собиқ жисмоний тарбия ўқитувчиси, содиқ дўст, маҳоратли педагог ва яхши инсон, мархум Ибрагимов Эхром хотирасига бағишланган футбол турнири ташкил қилинди. Ушбу турнирда мархумнинг дўстлари, хамкасблари, ўқувчилари қатнашишди. Футбол мусобақасида 10та жамоа қатнашиб, олимпия усули, яъни ўйин 1 учрашувдан иборат бўлди.
Мусобақада қўйидаги жамоалар совриндор бўлишди:
I ўрин — М.Зокиров номли №2 академик лицей ўқитувчилари жамоаси;
II ўрин — М.Хусаинов номли №19 умумий ўрта таълим муассасаси ўқитувчилари жамоаси;
III ўрин — «Умид» ИДУМ ўқитувчилари жамоаси.
Қолаверса, «Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси», «Мусобақанинг энг яхши жамоаси» каби номинациялар бўйича совриндорлар аниқланди. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!
манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.