«Огоҳлик давр талаби» давра суҳбати

Мактаб-интернатимизнинг фаоллар залида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва ёшлар орасида диний экстримизм ва терроримнинг тарқалиш сабаблари, уларнинг олдини олиш бўйича олиб бориладиган чора тадбирлар тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Жиззах шахар ИИБ ХООБ ВЕУНваХБП катта инспектори катта лейтенант С.Холмирзаева нутқ сўзламоқда

   Мамлакатимиз мустакилликка эришгач, болалар хукукларини химоя килиш, уларнинг саломатлиги, баркамол инсон бўлиб вояга етиши, жахон андозаларига мос билим даргохларида таълим-тарбия олиши хакида ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Жамиятимизнинг хар бир жабхасида болаларга кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилмокда. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг барпо этилиши жамият аъзоларининг болалик чоғиданок ҳуқуқий онгини ўстириш ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш масалалари билан бевосита боғлик. Шу мақсадда мактаб-интернати фаоллар залида давра суҳбати ўтказилди.

«Огоҳлик давр талаби» давра суҳбати

   Йиғилишни «Умид» ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори Суярова С.З кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалаларни ўқувчилар эътиборига етказди. Шундан сунг, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан ИИВ Академияси ОАК тингловчиси капитан И.Хатамов ва Жиззах шахар ИИБ ХООБ ВЕУНваХБП катта инспектори катта лейтенант С.Холмирзаевалар сўзга чиқиб, ёшлар орасида диний экстримизм ва терроримнинг тарқалиш сабаблари, уларнинг олдини олиш буйича олиб бориладиган чора тадбирлар тўғрисида фикр ва мулоҳозалар юритилди.  

«Огоҳлик давр талаби» давра суҳбати (2)

   Сўнгра Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ОАК тингловчиси капитан И.Хатамов сўзга чиқиб, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан маъруза қилди. Маърузада кўйидагилар таъкидланди: «Бугунги кунда мамлакатимизда шаклланаётган ҳуқуқий давлатнинг ижтимоий масаласи, унинг ҳуқуқий давлат билан ўзаро муносабати, давлатнинг ижтимоий ҳимояси ва уни амалга оширишнинг назарий-ҳуқуқий масалалари, ижтимоий ҳимояга қўйиладиган ҳозирги замон талаблари, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, 2014 йил 25 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган “Ижтимоий шериклик тўғрисида” қонунини ҳам ушбу ислоҳотларнинг давоми сифатида таъкидлаш мумкин. 

   Мазкур қонун 5 боб, 30 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади ижтимоий шериклик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Қонунда кўрсатилган ижтимоий шериклик соҳалари буйича фикр ва мулохазалар юритилди.

«Огоҳлик давр талаби» давра суҳбати (3)

   Шундан сўнг, капитан И.Хатамов «Тезкор қидирув фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти ҳамда жиноятчиликка қарши курашдаги аҳамияти ҳакида сўз юритиб қўйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор қидирув фаолият тўғрисида»ги Қонуни қонун устуворлиги ва шахс манфаатларининг давлат манфаатларидан устунлигини белгилаш билан бир вақтда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини кафолатловчи мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилди. Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор қидирув фаолият тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши шубҳасиз фуқароларнинг ҳуқуқий билимдонлигига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати соҳасининг кенгайишига ҳам кўмаклашади. Тезкор-қидирув фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг муҳим таркибий қисми сифатида қонунийлик ва ижтимоий ҳаёт тақозоси эканлиги ўз қонуний тасдиғини топди. Ижтимоий турмушни демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш шароитида бу ўта муҳим бўлиб, қонунчилик даражасида шахснинг дахлсизлигини, унинг мамлакатимиз Конституцияси ва бошқа қонун хужжатларида назарда тутилган ҳуқуклари, манфаатлари ва эркинликларининг кафолатини таъминлайди. Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор қидирув фаолият тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши ва амалга киритилиши билан камида икки асосий вазифани ҳал этишга эришилади: биринчидан, тезкор-қидирув фаолияти жиноятчиликка қарши курашиш учун расмий давлат-ҳуқуқий мақомига эга бўлади; иккинчидан, энг асосийси, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳсус хизматларининг фаолиятида янги, замонавий қонунчилик базасининг мустаҳкам пойдевори вужудга келтирилиб, тезкор қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асоси яратилади ҳамда у нафақат махсус идоравий норматив ҳужжатлар орқали, балки қонунчилик даражасида ҳам ҳуқуқий тартибга солиниши алоҳида аҳамият касб этади. Қабул қилинган «Тезкор қидирув фаолият тўғрисида» ги қонун 5 та боб ва 31 моддадан иборат бўлиб, қонунда тезкор-қидирув фаолиятининг таърифи келтирилган бўлиб, унинг мазмуни, вазифалари ва принциплари очиб берилган. Тезкор-қидирув чора-тадбирларини ўтказишнинг қонунийлиги, шарт-шароитлари ва тартиблари, уларнинг натижаларидан жиноятларни олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда топишда фойдаланилишини белгилаб берувчи асосий қоидалар, тезкор-қидирув фаолияти иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланиб, тезкор-қидирув фаолияти субъектларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси аниқ белгилаб қўйилган бўлиб, келгусида тезкор аппаратларнинг жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтирувчи бир қатор ҳуқуқий қоидалар назарда тутилган”.

   Йиғилиш сўнггида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

🔥120 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853