«Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри» мавзусида энг яхши иншолар танлови

ZiyoNET ресурс маркази «Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан «Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри» мавзусида энг яхши иншолар танловини эълон қилади. Танловда барча 8-9-синф мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ўз иншолари билан иштирок этиши мумкин. Иншолар ўзбек ёки рус тилларида қабул қилинади.


«Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри» мавзусида энг яхши иншолар танловиБолалигингизда Сизни сеҳрли ва ғаройиб эртаклар оламига бошлаган қадрли бобо ва бувижонларингиз ҳақидаги хотиралар билан бўлишмоқчимисиз? Марҳамат!

Бу орзуингизни амалга ошириш учун Сизда ажойиб имконият пайдо бўлди. Бобо ва бувижонларингизни ажойиб ва қимматбаҳо совғалар билан хурсанд этиш вақти келди.

Иншо “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, унда қандай вазифаларни амалга ошириш ғояси илгари сурилганлиги, дастур асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли ишларни ҳаётий мисоллар, бадиий ва публицистик асарлар ва халқ мақоллари, ҳикматли сўзлар, ибратли ривоят ва бошқа материаллардан ўринли ва унумли фойдаланган ҳолда ёритиб берилиши лозим.

Иншо матнида ҳар бир иштирокчи ўз исм-фамилияси билан бирга маъмурият боғлана олиши учун телефон рақами, манзили, таълим муассасаси номини кўрсатиши лозим.

Шунингдек, иштирокчилардан ижод намуналарини fikr.uz/blog/insholar_tanlovi2015/ интернет манзилига жойлаштиришлари ҳам талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз!
Танлов жорий йилнинг 24 апрелидан 24 майига қадар давом этади ва охирги ижод намунаси 20 май куни соат 18:00 гача қабул қилинади. Қабул қилинган иншолар 10 кун давомида кўриб чиқилади ва ғолибларга қўйидаги қимматбаҳо совғалар тақдим этилади:

• 1-ўринга “Телевизор”

• 2-ўринга “Планшет”

• 3-ўринга “Смартфон”

Энг яхши деб топилган иншолар Оммавий ахборот воситаларида ҳам ёритилади.
Шошилинг!
Имкониятни қўлдан бой берманг!

Биз билан боғланиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин: 0 (371) 239-44-56, 0 (371) 246-04-70, 0 (371) 238-42-26.


манба: © www.ziyonet.uz

🔥368 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853