5-синфга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича тест синовлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаьлим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 173-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш учун Давлат тест марказининг 2015 йил 28 июлда 01-221-сонли буйруғи чиқди. Унга кўра 2015-2016 ўқув йили учун ихтисослаштирилган умумтаьлим мактаб-интернатларининг 5-синфига ўқувчиларни қабул қилиш бўйича тест синови 10-14 август кунлари ўтказилиши белгиланди. 

Тест синовлари - 2015

Шу муносабат билан 10 ва 14 август кунлари мактаб-интернатимизни асосий ўқув биносида математика ва психология фанларидан тест синовлари бўлиб ўтди. Вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган бўлғуси «умидчилар» мактаб ҳовлисида гуруҳларга бўлиниб, алоҳида белгиланган аудиторияларга йўналишди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу йил хужжат топширган ўқувчилар сони 462тани ташкил қилди.

Тест натижалари сайтимизда 25-августдан сўнг эълон қилинади.


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

🔥941 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853