2015-2016 ўқув йилидаги биринчи қўнғироқ чалинди

Бугун мустақил юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби,  «Умид» мактаб-интернатида ҳам 2015-2016 ўқув йилидаги биринчи қўнғироқ чалинди. «Билимлар куни» муносабати билан ташкил қилинган тантанали тадбирда Ватанимизнинг бугунги тараққиёти, истиқлолни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш мавзуларида шеърлар ўқилди, бағрикенг ҳамда бунёдкор халқимизни мадҳ қилувчи куй ва қўшиқлар янгради, болакайлар ажиб байрамона кайфият улашишди.


Янги ўқув йили

Сўзга чиққан мактаб-интернат директори Суярова С.З. ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, фаол мактаб раҳбарлари ва ўқувчиларни фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

Мактаб директори Суярова С.З.

Мактаб директори ўқитувчиларни табрикламоқда

Мамлакатдаги барча 9 763 та мактабда биринчи дарс Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунига бағишланди. Хусусан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида мустақиллик дарслари ташкил қилинди. Мазкур дарсларда мустақиллигимизнинг 24 йили давомида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатлар “Биз кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?” деган ҳаётий ҳақиқатни бош ғоя этиб, давра суҳбати орқали ўқувчиларга батафсил тушунтирилди.

Ўқувчилар шеърлар айтишмоқдаЎқувчилар Ватан мадхини тараннум этувчи қўшиқлар айтишмоқдаP.S. Бу йил ёзги таътиллардан ўз севимли мактаб парталарига қайтган 4,5 млн. ўқувчилардан 500 мингга яқини биринчи синф ўқувчиларидир.

🔥460 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853