Шеърият кечаси бўлиб ўтди

18 ноябр куни «Рус тили ва адабиёти ойлиги» доирасида атоқли рус шоири Сергей Есенин юбилейига бағишланган шеърият кечаси ўтказилди.Esenin

Шеърият кечаси 2 босқичда ўтказилди. Биринчи босқич адибнинг ҳаёти ва ижодига бағишланди. Рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Каримова С. ўқувчиларга шоирнинг ҳаёт тарзини тақдимот ва расмлар ёрдамида сўзлаб берди. Сўнгра ўқувчилар Сергей Есенин томонидан ёзилган шеърларга басталанган қўшиқларни тинглашди.

Иккинчи босқичда ўқувчилар адибнинг шеърларини ифодали ўқиш бўйича бахслашишди. Танловда 6 ва 8 синф ўқувчилари иштирок этишди. Танлов якуни бўйича қўйидаги ўқувчилар ғолиб деб топилди:

1-ўрин – Донишева Л.  6 «А» синф, Мухторова Р. 6 «Б», Юсупов С. 6 «В», Эргашева В.  6 «В»;
2-ўрин – Михайловская У. 6 «З», Шукурова А. 6 «В», Мамиров Ж 6 «В».

Қолган иштирокчилар 3-ўрин билан тақдирландилар.

🔥281 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853