Разработка урока по узбекскому языку

Предлагаем вашему вниманию разработку урока по узбекскому языку «Боғловчиларнинг қўлланилишига кўра турлари» учителя Специализированной Общеобразовательной школы-интернат «Умид» при Джизакского ОблОНО Нематовой Хулкар Абдулбакиевны.


Дарснинг технологик харитаси

Мавзу: «Боғловчиларнинг қўлланилишига кўра турлари»

Мақсад ва вазифалар

Дарснинг таълимий мақсади: Боғловчиларнинг қўлланилишига кўра турлари ҳақида маълумот бериш.

Дарснинг тарбиявий мақсади: Миллий қадриятлар ва катталарга ҳурмат туйғуларини сингдириш.

Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Боғловчиларни гапда ўз ўрнида қўллай билиш, уларнинг бир-биридан фарқи ва вазифаларини аниқлаб олиш кўникмасини ҳосил қилдириш.

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

Дарснинг кўргазмали қуроллари: дарслик, доска, бур, тарқатма материаллар, жадваллар, персонал компьютер, проектор.

Дарснинг услуби: интеграция, “Заковат”, чархпалак, кластер, мусобақа, гуруҳларда ишлаш, интерфаол.
Дарснинг шакли: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.
Восита: электрон ресурслар, дарслик, плакатлар; тарқатма материаллар.
Усул: Тайёр презентация ва слайд материаллари асосида.
Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.

дарснинг блок чизмаси
Асосий тушунчалар ва атамалар: Якка ҳамда такрор боғловчилар иштирокида гаплар туза олиш, уларнинг гапдаги вазифаларини аниқлаш ва мантиқий фикрлаш.

Ўқувчилар ўзлаштириши зарур бўлган билим, кўникма ва малака:

  • Боғловчиларнинг қўлланилишига кўра турлари ҳақида маълумотга эга бўлиш;
  • Миллий қадриятлар ва катталарга ҳурмат туйғуларини ҳис қилиш;
  • Боғловчиларни гапда ўз ўрнида қўллай билиш, уларнинг бир-биридан фарқи ва вазифаларини аниқлаб олиш кўникмасини ҳосил қилдириш.

Дарс босқичлари:

1. Ташкилий қисм

A) Саломлашиш;
B) Давоматни аниқлаш.

2. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш:

a) “Заковат” ўйини;
b) Интеграция;
c) “Ким топқир” ўйини.

3. Янги мавзу баёни

A) Кўрсатмалилик;
B) Кластер.

Дарснинг бориши:

Ўқитувчи ўқувчилар билан сўрашади ва давоматни аниқлайди:
— Ким навбатчи?
— Дарсда ким йўқ?

Уй вазифасини сўраш:

Уй вазифа сўралади.

Синф ўқувчилари 2 гуруҳга бўлинади.

Гуруҳларга “Донолар”, “Билимдонлар” деб номланади. Ўқитувчи уй вазифасини сўрашдан олдин дарс тамойиллари билан ўқувчиларни таништиради. Машғулот тамойиллари экран орқали кўрсатилади.

Сўнгра уй вазифаси юзасидан “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилади. Бунда савол ёзилган учта конвертни гуруҳларга бирин-кетин берилади. Саволларга жавоб берган гуруҳлар рағбатлантирилади.

Кейинги ўйинимиз “Ким топқир ?” деб номланади. Бунда гуруҳлар тезкорлик билан берилган тестга жавоб қайтаришлари талаб қилинади:

Боғловчилар вазифасига кўра неча турга бўлинади ва улар қайсилар:

А.Тенг ва эргаштирувчи боғловчилар
Б.Соф ва вазифадош боғловчилар
C. Бириктирув, айирув ва зидлов боғловчилар
Д. Барча жавоблар тўғри

Гуруҳлар жавоблари рағбатлантирилгач, ўтилган мавзу мустаҳкамланади.

4. Гуруҳлардаги ишлаш

5. Мустаҳкамлаш

6. Уйга вазифа


источник: © www.idum.uz
При использовании материалов сайта активная ссылка обязательна!

🔥279 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853