История школы

МАКТАБНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ

«Умид» ихтисослаштирилган   давлат умумтаьлим мактаб-интернати Жиззах шаҳридаги навқирон билим даргоҳларидан биридир. Унинг тарихи 1997 йилдан бошланади. 1997 йил «Умид» жамғармаси очилгандан сўнг, вилоят ҳокими Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан инглиз тили, иқтисод, ҳуқуқшунослик, компютер саводхонлиги йўналишларида чуқурлаштирилган таьлимга асосланган «Умид» иқтидорли болалар лицей интернати очилди. «Умид» иқтидорли  болалар лицей интернатига вилоятдаги энг иқтидорли ўқувчилар танлов асосида қабул қилинди. Дастлаб ўқувчилар сони 125 нафарни ташкил этган бўлиб, ҳозирги кунда 868 нафар ўқувчи 26 та синфда таҳсил олмоқда.

«Умид» иқтидорли болалар лицей интернатида 2003 йилда “лицей” сўзи “мактаб” сўзига ўзгартирилиб  «Умид» мактаб-интернати  дея ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

«Умид» мактаб-интернати таьлим жараёни инглиз тилини чуқур ўргатишга асосланган ўрта таьлимни ўз ичига олади. Ўқитиш дастурини амалга ошириш учун компьютер саводхонлигини шакллантириш турли қўлланмалар ва дастурлар билан таьминланган, инглиз тили ўқув хоналарида зарур моддий техника базаси яратилган.

Ўн етти йил мобайнида «Умид» мактаб-интернати 15 маротаба ўз битирувчиларини катта ҳаётга учирма қилди. Шулардан 4 нафари Украина, 2 нафари Англия, 1 нафари Хитой, 15 нафари Россия Федерациясида, АҚШ каби давлатларнинг олийгоҳларида таҳсил олаётган бўлса, қолганлари Республикамизнинг энг нуфузли олийгоҳларида ўқиб, меҳнат қилиб, Республикамиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

2011-йилдан буён «Умид» мактаб-интернатини изланувчан, жонкуяр педагог, Халқ таьлими аьлочиси  С.З.Суярова бошқариб келмоқда.

2007 йилда “2004-2009 йилларда мактаб таьлимини ривожлантириш умуммиллий Давлат дастури”га асосан капитал реконструксия қилинди.

Таьлим –тарбияда сифат ва самарадорликни таьминловчи бир неча муҳим омил мавжуд. Шунинг учун ҳам    “2004-2009 йилларда мактаб таьлимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури”нинг иккинчи йўналишда таьлим масканларининг замонавий ўқув-лабаратория ускуналари, компьютерлар техникаси, дарсликлар ўқув-услубий материаллар билан жиҳозланишига катта эьтибор берилган.

Мактаб ўқув йилида капитал реконструксия қилиниб, мавжуд 14 та синф хонасининг барчаси зарур жиҳозлар билан таьминланди.

Замонавий ўқув лабаратория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар ажратилгани мактабда таьлим-тарбиянинг замон талаби даражасида ташкил этилишига катта имкон яратмоқда.

Кимё, биология, физика дарсларида ўқувчилар ўқув-лабаратория ускуналари, кадаскоп, телевизор, проектор кабилар ёрдамида амалий машғулотларни самарали ва қизиқарли тарзда ўтказилаяпти.

Мактабда физика, кимё, биология фани ойликлари юқори савияда ўтказилиб, яхши натижаларга эришиляпти. Албатта, бу каби ютуқларниг бош омили  —  ўқув   лабаратория жиҳозларидан тўғри   ва   унумли фойдаланишдир.

Бугунги кунда мактаб-интернатда 63 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда, шулардан 5 нафари «Халк таьлими аьлочиси», 28 нафари олий , биринчи, иккинчи тоифали ўқитувчилардир.

Таьлим муассасамизда инглиз тили ўкитувчиси, тажрибали устоз Суюндукова Гулчехра  «Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги» кўкрак нишони билан, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, ўз касбининг фидоийси  Каримова Мухайё «Халқ таьлими аьлочиси» нишони билан тақдирланишган. Шунингдек, жорий ўкув йилида таьлим муассаса рахбари Суярова Санобар, инглиз тили ўкитувчилари Суюндукова Гулчехра ва Романовская Инна вилоят халк таьлими бошкармаси фахрий ёрликлари билан, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Баратова Санобар «Халқ таьлими аьлочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу билан таьлим муассасида беш нафар ўқитувчининг самарали мехнатлари «Халқ таьлими аьлочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, умумтаьлим фанлари бўйича ўтказилган олимпиаданинг вилоят босқичига 13 нафар ўқувчи юборилди. Ўқувчилар фан олимпиадасида муваффақиятли иштирок этишди. Ўзбек тили фани буйича Расулова Мафтуна 2-ўринни, инглиз тили фани буйича Назифова Эльвина 4-ўринни эгалладилар. Фанлар бўйича билимлар беллашувининг шаҳар босқичида 13 нафар ўқувчи фахрли ўринларни эгаллаб, вилоят босқичида 4 нафар ўқувчи иштирок этди. Улар икки тур бўйича беллашувда қатнашишди ва кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:

Хайруллаева Юлдуз ўзбек тили фанидан 2-ўрин 82 балл, Тиловов Сардор ўзбек тили фанидан 2-ўрин 75 балл,  Тошпўлатова Дилдора инглиз тили фанидан 2-ўрин  92 балл, Маматқулов Ёрқин тарих фанидан 4-ўрин 74 балл.

Мирзаева Навватой 2010-2011 ва 2011-2012 ўқув йилларида инглиз тили фани бўйича билимлар беллашувининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичида юқори натижаларга  эришди.

Мактаб-интернат ўқувчилари: Маматқулов Ёрқин, Аллабердиев Мансур, Очилова Нодира, Ёқубова Дурдона, Эргашев Нодир  «Ўйла, изла, топ» телекўрсатувида иштирок этиб, финал босқичига чикиб, фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Ёш қаламкаш Очилова Нодиранинг ёзган эртаклари Худойберди Тўхтабоевнинг «Ертаклар тўплами»га киритилди.

Шу билан бирга спорт соҳасида ҳам бир қанча ютуқларга эришилди. 2011-2012 ўқув йилида  “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг “Енгил атлетика” тури бўйича Петрова Лидия олтин медални қўлга киритди.

Саъдуллаева Малика вилоят халқ таьлими тизимидаги 5-7 синф мактаб ўқувчилари ўртасида спортнтнг “Сузиш” тури бўйича 1-ўринни, Раҳматова Нафиса 1994-1996 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида вилоят спартакиадасида 1-ўринни, Зокиров Ёрқин бокс бўйича 50 кг вазнда 2-ўринни, Хаитов Б. Таэквон-До бўйича 25 кг вазнда 3-ўринни эгалладилар.

Ўқитувчиларимиздан 2010-2011 ўқув йилида Г.Суюндукова инглиз тили фанидан, М.Каримова она тили фанидан “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли 1 ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этишди.

2011-2012 ўқув йилида Суюнов Улугбек инглиз тили фани бўйича «Йил ўқитувчиси» кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли II ўринни эгаллади. Жорий ўқув йилида Романовская Инна Николаевна инглиз тили фани бўйича “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли 1 ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этди.

Ўқитувчиларнинг компютер саводхонлигини ошириш бўйича, инглиз тилини ўрганиш бўйича махсус ўқув курси ташкил этилди. Бу ўқув курси тренери Шукуров Шахзод, Содиқов Насим (компьютер саводхонлигидан), Муртазина Диана, Тожибоева Феруза, Сафиуллина Ирина, Тян Еленалар (инглиз тилидан) ўқитувчиларга режа асосида  ўқув машғулотларини ўтмоқда. Ўқув курсига ўқитувчилар тўлиқ жалб этилиб, мунтазам равишда таьлим-тарбия жараёнига замоновий ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, инглиз тилини ўрганиш мақсадида ташкил этилган курслар режа жадвали тузилган, режа асосида ўқув курслари ўтилмоқда.

Мактаб-интернатда дарс самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланишга алоҳида эьтибор бериб келинмоқда. Булар жумласига математика ўқитувчилари Усмонова Саодат, Кочурова Ольга, Туробов Фаррух, инглиз тили ўқитувчилари Романовская Инна, Мустафина Диана, Муртазина Диана, Тян Елена, Суюндукова Гулчеҳра, Кочурова Анастасия, тарих фани ўқитувчилари Урдушева Муқаддас, Бекназаров Зайниддин, она тили ўқитувчилари Бобожонова Дилафруз, Каримова Мухайёларни кўрсатишимиз мумкин.

Ёш ўқитувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг фаоллигини ошириш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш борасида мактаб-интернатда «Устоз-шогирд» мактаби ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Мактаб-интернатида фан ва қизиқишлар бўйича тўгараклари фаолият юритиб келмоқда. “Ёш биологлар”, “Ёш физиклар”, “Ёш қаламкашлар”, “Волейбол”, “Стол теннис”, “Баскетбол”, “Футбол” тўгараклари шулар жумласидандир. Инглиз тили ва рус тили фанларини чуқур ўрганиш мақсадида барча синфларда қўшимча машғулотлар ўтилиши ташкил этилган.

Таьлим муассасамизда ҳар хафтада Урдушева Муқаддас ва Очилова Шахло ташкилотчилигида фанлар бўйича «Интеллектуал ринг» беллашуви ўтказиб келинади. Шунингдек, Туробов Фаррух ташкилотчилигида синфлар кесимида «Ёш шахматчилар» мусобақаси ўтказилди ва ғолиб ўқувчилар тақдирланди.

Жорий ўқув йилининг декабр ойида Миллий истиклол ғояси туркумига кирувчи фанлар ойлиги ўтказилди. Шу муносабат билан Конституциямизнинг 20 йиллига бағишлаб уюштирилган тадбирга Тошкент Давлат Юридик институти катта ўқитувчилари ташриф буюришди. Ушбу тадбир юқори савияда бўлиб ўтди.

Ушбу фан ойлиги муносабати билан  «Сиз конунни биласизми?» мавзусида 7, 8, 9 синфлар ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Шунингдек, 5 синф ўқувчиларининг тақдимот кечаси ўтказилди.

Она тили ва адабиёти ўқитувчиси М.Каримованинг мақолалари ҳамда ўқувчиларнинг шеьрлари газеталарда чоп этилди. Жорий йилда М.Каримова “Маьрифат” газетасида “Йилнинг энг яхши мақоласи” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Мактаб-интернатда тадбирлар ўтказилишига алоҳида эьтибор ва маьсулият билан ёндашилди. Ўқув йилини бошлаш муносабати билан ташкил этилган «Билимлар куни» тадбири, ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишлаб “Азиз устоз” байрам дастури, Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган «Балли йигитлар» тадбири, 8 март кунига бағишланган «Мисс УМИД» тадбири, «Наврўз» умумхалқ байрами тадбири, “Хотира ва қадрлаш куни” ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари юкори савияда ўтказилди. Бундан ташқари, буюк аждодларимиз, файласуф ва олимлар таваллуди куни, мухим саналар кунларига бағишланган тадбирлар ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.

Мактаб-интернатда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари томонидан давра сухбатлари уюштирилди. Шунингдек, белгиланган ойликлар («Диққат пиёда», «Харакат хавфсизлиги ойлиги», «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ва х.к)да ўқитувчилар ва ўқувчилар билан йиғилишлар ташкил этилди ва бу йиғилишларда ўқувчиларнинг вазифалари ва тарғибот  ишларида фаоллиги уқтирилди.

Таьлим муассасида 2012-2013 укув йилида 65 нафар ўқувчилар 9-синфни битириб, таьлимнинг кейинги боскичига тўлиқ қамраб олинди. Битирувчи синф ўқувчилари билан таьлимнинг кейинги босқичини қайси таьлим муассаси (академик лицей, касб-хунар коллежи) да давом эттириши бўйича уч марта сўровномалар ота-оналарнинг иштирокида ўтказилди.

9-синф битирувчиларини ўз йўналишларини туғри танлашлари, келгусидаги ўқишни кайси лицей ёки коллежда давом эттириши, бу борада нималарга эьтибор қаратиш лозимлиги юзасидан мактаб психологи, махалла фаоллари хамда мактаб маьмурияти томонидан ўқувчиларга ва ота-оналарга тушунтириш ишлари олиб борилди.

2012-2013 укув йили давомида Узбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни урганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПК-1875 сонли қарори ижросини таьминлаш максадида таьлим муассасаси чора-тадбирлари ишлаб чикарилиб, чет тилларни ўргатишга ва ўрганишга янада эьтибор кучайтирилди.

«Умид»  ихтисослаштирилган Давлат умумтаьлим мактаб-интернати белгиланган режалар, чора-тадбирлар асосида янада юқори курсаткичларга эришиши мақсадида фаолиятини давом эттирмоқда.


Мактаб-интернатнинг хозирги куриниши

4 идей о “История школы

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*