«Фан ойликлари»ни ташкил этиш бўйича йўриқнома

Умумтаълим мактабларида фанлар қай даражада ўқитилаётганлиги, шунингдек, ўқувчиларнинг фан йўналишларидаги Давлат таълим стандартларида белгиланган билим,кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилаётганликлари ҳолати таълим мазмунининг сифат даражаси билан белгиланади.

Таълим сифат самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларидан бири фан ойликларини ўтказишдир. Фан ойликлари иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор ўқтувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштирилган ҳолда тарғибот қилиш, улардаги ижодий қобилиятларни ўстириш, таълим тарбия жараёнида қўлланилаётган методларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.

Фан ойликларини ўтказишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланади:

– Таълим муасссасаларида ўқув тарбия жараёнининг сифатини ,фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш,уларнинг қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш;

– умумтаълим мактабларида фанларни ўқитишда қўлланилаётган замонавий методларни, педагогик технологияларни аниқлаш ва таълим тарбия жараёнидаги натижаларни тарғибот қилиш;

– педагогларнинг ижодий фаоллигини ошириш,уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш;

– синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг ўқув жараёни билан узвийлигини таъминлаш;

– давлат таълим стандартлари талабларини бажаришда ўқитувчи ва ўқувчиларни ижодий ҳамкорликларини ташкил этиш;

– фанларнинг ўзига хос хусусиятларини кенг оммага тарғиб қилиш;

– фан ойликларини ташкил этиш орқали фан уюшмалари ва методбирлашмалар фаолиятини самарадорлигини ошириш;

– фанлар бўйича ўқув-методик ишларни амалиётга тадбиқ этилишини таъминлаш;

– фан ойликларини ташкил этиш ва ўтказишга вилоят халқ таълими бошқармалари қошидаги Методик марказлари маъсул.

Фан ойликлари умумий ўрта таълим мактабларида,туман ва вилоят миқёсида ташкил этилиб, унинг узвийлигини таъминлаш учун режа тузилади.

Режа тузишда умумий ўрта таълим мактаблари, туман ва вилоятда ўтказиладиган тадбирлар муддати аниқ кўрсатилиши ва тадбирларни амалга оширувчи маъсул шахслар белгиланиши зарур. Умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликлари метод бирлашмалари томонидан ташкил этилиб, ўтказишга мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва фан метод бирлашма раҳбарлари маъсул ҳисобланади.

Умумтаълим мактабларида ўтказиладиган фан ойликлари 4 ҳафтадан иборат бўлиб, ҳар бир ҳафта учун аниқ бир йўналиш асосида тадбирлар режалаштирилади. Мазкур тадбирлар мактабнинг йиллик иш режасига киритилади, педагогика кенгашида тасдиқланиб, ижроси муҳокама қилинади. ”Фан ойликлари”ни мақсадга мувофиқ, талаб даржасида ўтказиш мақсадида тузилган режа фан услубий бирлашма кенгашида кўриб чиқилиб, маъқулланади ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томоноидан тасдиқланади. Унинг бажарилиши мониторинги олиб борилади ва рейтинг кўрсаткичи белгиланади.

Фан ойликлари ўтказилишида фан арбоблари, мутахассислар, фан тараққиётига ҳисса қўшган инсонлар, шунингдек, ”Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танлови иштирокчилари, республика ва халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлиб, имтиёзли олий ўқув юртларига кирган собиқ ўқувчилар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилади. Умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган ҳар бир фан ойликларини якуни метод бирлашма ва чорак якунида мактаб методика, педагогика кенгашларида муҳокама, таҳлил этилади. Туман ХТБ Методика кабинетлари умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш билан биргаликда, туман миқёсида ҳам тадбирлар ўтказишни режалаштирилади. Туманда ташкил этиладиган ва ўтказиладиган фан ойликларига туман методика кабинети мудири, ушбу фан бўйича методист ҳамда фан уюшмаси раиси маъсул ҳиособланади. Тумандаги фан ойликлари режасидаги белгиланган тадбирлар фанлар бўйича белгиланган методик кунларида ташкил этилади. Фан ойлиги даврида ҳафтанинг бир куни белгиланиб вилоятда очиқ эшиклар куни ташкил этилади. Унда соҳага маъсул ходимларининг фаннинг ривожланишига қўшаётган ҳиссаси кўрсатилади. Яъни дарслар кузатилади ва таҳлил этилади, кутубхона фондини бойитишга ҳисса қўшилади, фан хоналарини жиҳозлаш ва кўргазмалар билан бойитишга ёрдам берилади. Касбга йўллаш ишлари ташкил этилади. Вилоятда шу фаннинг ривожланишига ҳисса қўшаётган инсонларнинг олиб бораётган ишлари тарғибот қилинади. Давра суҳбатлари ташкил этилади.

Фан ойликларининг якуни туман халқ таълими бўлими ва вилоят халқ таълими бошқармалари ишлаб чиқариш йиғилишларида муҳокама қилиниб таҳлил этилади.

Амалга оширилган ишларнинг натижаларини таҳлил этиш галдаги вазифаларни белгилаш учун якуний ҳисоботлар юзасидан умумтаълим муассасалари (3 кун мудатда) туманга, туманлар (2 кун муддатда) вилоят таълим марказлари (1 ҳафта муддатда) Республика таълим марказига ”фан ойлик”ни ўтказиш бўйича ҳисобот топширадилар.

Ҳисобот ёзма ва тасдиқланган жадваллар кўринишида тайёрланади.

Ҳисоботда:

  • Тасдиқланган режадаги тадбирларнинг бажарилиш мониторинги;
  • Ўқувчиларнинг янги таҳрирдаги ДТС бўйича ўзлаштириши лозим бўлган билим, малака ва кўникмаларнинг мониторинги таҳлили натижалари ҳамда фан ойлиги давомида ўтказилган тадбирларнинг билим самарадорлиги таъсири;
  • Ўқувчиларни фанга қизиқтиришда уларни янги таҳрирдаги давлат таълим стандартларида белгиланган билим,кўникма,малакаларни эгаллашда жиҳозланган мактабларда лабаратория ишларининг бажарилиши тўғрисидаги асосли маълумотлар;
  • интернет веб саҳифасида фан ойлиги ҳақида ҳамда бажарилган ишлар, ўтказилган тадбирлар ва уларнинг натижалари бўйича берилган маълумотлар;
  • фан ойлиги якунига бағишлаб ўтказилган фестивал ҳақидаги маълумотлар ҳамда таклиф ва мулоҳазалар ўз аксини топиши керак.

&nbsp

🔥15.0 K марта кўрилди

3 thoughts on “«Фан ойликлари»ни ташкил этиш бўйича йўриқнома

Fikr bildirish

55863853