Барча фан ўқитувчилари учун аттестация саволлари ва жавоблари

Ўқитувчилар учун аттестациядан ўтказиш тартиби

attestatsiyaАттестация мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари учун ҳар 5 йилда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари учун ҳар 3 йилда бир марта ўтказилади.

Белгиланишича, қуйидагилар аттестациядан ўтказилиши шарт:

  • мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли;
  • умумий ўрта таълим муассасаларининг олий маълумотли;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари бўйича олий маълумотли;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагог кадрлари.

Аттестация 2 босқичда ўтказилади:

  • аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ва тегишли тавсиялар тайёрланади;
  • аттестация комиссияси томонидан педагог кадрларнинг хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши, ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади. Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчининг кўрсаткичларидан келиб чиқиб, “аттестациядан ўтди/ўтмади”, “тегишли малака тоифаси (лавозим) берилсин/сақлансин/туширилсин” деган қарорлардан бирини қабул қилади.

Аттестация комиссияси “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас” деган қарорни қабул қилса, педагог кадрлар навбатдан ташқари малака ошириш курсларига юборилади ва кейинги йилда қайта аттестацияга жалб этилади.

Педагог кадрлар қайта аттестациядан ўтмаса, иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Қуйида барча фанлардан намунавий аттестация саволлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

🔥13.5 K марта кўрилди

6 thoughts on “Барча фан ўқитувчилари учун аттестация саволлари ва жавоблари

Fikr bildirish

55863853