Ўқитувчининг тўгарак журнали

Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган фан тўгараклари ўқувчиларнинг синфда эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, уларнинг ижодий қобилиятларини ҳар томонлама камол топтиришга хизмат қилади.


O‘qituvchining to‘garak jurnali

Синфдан ташқари машғулотларнинг асосий мақсади дастур ва дарсликлардан ташқари ўқувчиларни қўшимча билим, кўникма ва малакаларининг ошишига ҳамда уларнинг фан соҳасидаги билимларини чуқурлаштиришга ва касб танлашларига ёрдам беришга қаратилган.

Ушбу тўгарак журнали фан ўқитувчиси томонидан юритилади ва тўгаракка жалб қилинган болаларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тўгарак раҳбари томонидан 20 фоизгача ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Тўгарак раҳбари тегишли фан бўйича ҳудуднинг ва тўгаракларга жалб қилинган болаларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб тўгарак ўқув режасини тузади. Ушбу ўқув режани умумтаълим мактабининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари кўриб чиқиб, ўқув режанинг охирги варағининг пастги қисмига тўгарак раҳбари билан бирга имзо қўяди. Сўнгра тўгарак ўқув режаси директор томонидан тасдиқланади. 

 


🔥45.2 K марта кўрилди

2 thoughts on “Ўқитувчининг тўгарак журнали

Fikr bildirish

55863853